Қайднома

Қидирув

Азар «Челси»нинг таклифига рад жавобини берди

Азар «Челси»нинг таклифига рад жавобини берди

  06.01.2018 14:01
  0
  509
Азар «Челси»нинг таклифига рад жавобини берди

Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар “Реал”га ўтиш истаги борлигини яна бир марта яширмади. Хабарларга кўра, мадридликлар вакиллари сўнгги ҳафталарда 26 ёшли футболчининг хизматларига қизиқиш бўлаётганини маълум қилишган.

Азарнинг “Челси” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар давом этади. Футболчи “Челси”нинг янги шартнома тузиш борасидаги икки таклифига ҳам рад жавобини берди.

Умуман олганда, “Реал” бош мураббйи Зинедин Зиданга Азарнинг ўйинлари ёқади, футболчининг ўзи эса франциялик мутахассиснинг мухлиси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Азарнинг отаси ўғлининг “Реал”га ўтиши учун “Челси” билан янги шартнома имзоламаётган эканини айтиб ўтганди.

Аммо мадридликлар бельгиялик футболчии сотиб олиш фикридан воз кечиб, Марко Асенсиога ишонишларини билдиришганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz