Қайднома

Қидирув

100 «лимон»га бир ҳимоячи ёхуд ван Дейкнинг трансфер пулига нималар сотиб олиши мумкин

100 «лимон»га бир ҳимоячи ёхуд ван Дейкнинг трансфер пулига нималар сотиб олиши мумкин

  07.01.2018 00:11
  0
  1916
100 «лимон»га бир ҳимоячи ёхуд ван Дейкнинг трансфер пулига нималар сотиб олиши мумкин

Ҳимоя чизиғини кучайтиришга аҳд қилган Юрген Клопп саъй-ҳаракатлари эвазига голландиялик Виржил ван Дейк футбол тарихидаги энг қимматбаҳо ҳимоячи мақомини олди.

Бизнес оламининг самарали тармоғига айланган футбол ҳозирги даврда бу каби рекордларга кўникиб қолгани боис, мазкур келишув ҳеч кимни ажаблантирмаслиги мумкин.

Soссer.ru ана шу одатий трансфер учун сарфланган 75 млн. фунтни ўзга валюталар ҳамда дунёнинг моддий бойликлари билан қиёслаш орқали унинг залворини тўлиқ ҳис этиш имконини яратди.

Ўзга пул бирликларида

Ўнлаб валюталарнинг қиймати тез-тез ўзгариб турадиган ҳозирги шароитда янглишиш жуда осон. Хўш, 75 млн. фунт нимани англатади? Аслида, бу шунчаки муайян ҳисоб-китоб тизимидаги шартли қиммат миқдори.

Эҳтимол уни бошқа пул бирлкларига кўчирсак, тасаввур қилиш бироз енгиллашар. Демак, мазкур миқдорнинг яхлит қиймати қуйидагича: 75 млн. фунт - 84,5 млн. евро, 100 млн. доллар, 5,82 миллиард рубль ва 244,5 млрд. мўғул тугрикига тенг.

Кўчмас мулк кўринишида

Москвада 1 метр квадрат турар-жойнинг баҳоси - 5-5,5 минг евро. Шу нархни «ван Дейк»ка кўчирсак қандай натижага эга бўламиз? Виржил учун сарфланган маблағ эвазига Россия пойтахтининг марказидан 15400 метр квадрат турар-жой сотиб олиш мумкин.

Бир хонали ўйнинг ҳажми тахминан 40 метр квадрат бўлса, ҳимоячи учун сарфланган маблағ 385та хонадон учун етарли бўлади. Агар пойтахтнинг юксак нуфузидан воз кечиб, чекка шаҳар ёки вилоят марказларини маъқул кўрсак, бутун бир туманни харид қилишга етади!

Энг қиммат кошоналар

Энди ван Дейкни футболчи эмас, уй сифатида фараз қилайлик. Бу борада Виржил сайёрамиздаги энг қиммат уйлар ўнлигидан жой олади! Ҳа, ўнликнинг охирги қаторидан, лекин барибир, ҳайратланарли.

Масалан, «Монако» соҳиби Дмитрий Риболовлевнинг Палм-Бич (Флорида)даги кошонаси ван Дейкнинг баҳоси билан бир хил - Maison De L` Amitie («Дўстлик уйи»)ни россиялик тадбиркор АҚШнинг ҳозирги президенти Дональд Трампдан 100 «лимон» долларга харид қилганди.

Кошонанинг умумий майдони 3000 метр квадратга тенг, уммон соҳилида жойлашган 18та ётоқхона ва 22та ҳаммомни ўз ичига олган.

Стадионлар

Бу йўналишда аввало ўта қизғин баҳсларга сабаб бўлган «Санкт-Петербург» аренаси эътиборни тортади. Ван Дейк учун сарфланган маблағ шимолий пойтахтда қад ростлаган стадион қийматининг 12 фоизига тенг, яъни «Крестовский» ҳимоячидан саккиз марта қимматроқ.

«Краснодар»нинг замонавий аренаси ҳам ван Дейк баҳосидан салкам тўрт марта кўпроқ маблағ эвазига бунёд этилган. Футболчи учун сарфланган сармоя эвазига 10-12 минг мухлисга мўлжалланган стадионни барпо этиш мумкин.

Ҳаракатланувчи мулк кўринишида

Энди навбатни қимматбаҳо автомобилларга берамиз. 2017 йилда Россияда энг харидоргир маҳаллий LADA Grantaнинг баҳоси 400000 рубль атрофида.

Демак, Виржилни 145500та шундоқ «тойчоқ»қа алмаштириш мумкин. Ҳозир 1000 нафар Россия фуқаросига 293та автомобиль тўғри келмоқда. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, «Ливерпуль» ҳимоячисига кетган харажат 50000лик шаҳарни автотранспорт билан таъминлай олади.

«Роллс-Ройс» ва «Феррари»нинг эксклюзив нусхалари баҳоси 13 млн. атрофида. Бундай машинадан 7тасини харид қилсангиз, маблағнинг қолган қисми «қасрлар» харидига етади. Ахир шундай қимматбаҳо уловга оддий гаражни раво кўрмайсиз-ку!

Санъат дурдоналари

Виржил «Саутгемптон»дан «Ливерпул»га ўтгач, ОАВ уни футбол тарихидаги энг қимматбаҳо ҳимоя­чи (Бенжамин Менди рекорди бекор қилинди) ва энг қиммат голландиялик футболчи (аввал Марк Овермарс рекордчи эди) сифатида эътироф этишди. Ваҳоланки, Виржил энг қимматбаҳо ван Дейк унвонига ҳам даъвогарлик қилмоқда.

XVII-асрда яшаб ижод қилган мусаввир Антонис ван Дейкнинг автопортрети бундан саккиз аввал «Сотбис» аукционида 8,3 млн. фунтга сотилганди. Виржилнинг фамилиядош ватандоши яратган бошқа санъат дурдоналари турли вақтларда 2,7 млн. фунт оралиғида янги соҳибларига сотилган.

Футболчи бир уринишда 75 млн.ли маррани забт этган бўлсада, Антонис асарларининг умумий баҳоси анча юқори.

«Дунё халоскори»

Сайёрамизнинг энг қимматбаҳо санъат асари ван Дейкнинг баҳосидан 4,5 баравар устун. Бундан бир ярим ой муқаддам Нью-Йоркдаги аукционда Леонардо Да Винчининг «Дунё халоскори» картинаси 450 млн. долларга сотилди.

Ҳимоячи учун сарфланган маблағ эвазига санъат оламининг бошқа даҳолари - Пикассо ёки Уорхолл меросидан муносиб дурдонани харид қилиш мумкин.

Кино

Тарозининг бир палласига ван Дейкни, иккинчисига «Юлдузлар жанги»нинг сўнгги қисмларидан бирини - «Охирги Жедайлар»ни қўйсак, сериал палласи 2,5 бараварга қимматроқ келади.

Боз устига, саккизинчи картина намойишидан олинган даромад харажатлардан уч марта кўпроқ бўлди. Қани кўрайликчи, 100 «лимон»лик Виржилнинг «Ливерпул»даги самараси қандай бўларкин?

Футболчилар ўртасида урф бўлган автомобилларнинг Виржил баҳосига нисбати (доллар ҳисобида)

Сhevrolet Camaro (65000) - 1538та

Porshe Cayenne (109000) - 917та

Audi Q7 (154000) - 649та

Range Rover SPORT (166000) - 602та

Audi R8 (184000) - 543та

Aston Martin DB9 (208000) - 478та

Bentley Continental (213000) - 469та

Lamborghini Gallardo (249000) - 402та

Ferrari 458 (275000) - 364та

А.ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz