Қайднома

Қидирув

Зинеддин Зидан: «Реал»ни Роналдусиз тасаввур қила олмайман

Зинеддин Зидан: «Реал»ни Роналдусиз тасаввур қила олмайман

  07.01.2018 11:06
  0
  675
Зинеддин Зидан: «Реал»ни Роналдусиз тасаввур қила олмайман

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Криштиану Роналду ва Серхио Рамоснинг жамоадаги вазифалари ҳақида гапирди.

– Сиз “Реал”ни Криштиану Роналдусиз тасаввур қила оласизми?

– Йўқ, Умуман тасаввур қила олмайман. У “Реал” футболчиси ва фаолиятини шу ерда якунлашни истайди. Мен Криштиануни бошқа жамоа либосини кийишига ишонмайман.

– Серхио Рамоснинг йўқлиги “Реал”га қандай таъсир ўтказади?

– Биз кўп нарсани йўқотамиз. У бизнинг етакчи ва сардоримиз ҳисобланади. Мен Рамосни доим биз билан бўлиши ва бизга ёрдам беришини истайман. Лекин жароҳатлар футболда бўладиган ҳолат. Пайшанба куни у ўзини ёмон ҳис қилди ва шифокорлар Рамосга дам бериш кераклигини айтишди. Таваккал қилишни истамайман.

Олдимизда ҳали кўплаб ўйинлар бор, мавсум узун. Рамоснинг бизга соғлиги керак. Умид қиламанки, Серхио яқин кунларда сафга қайтади”, – деди Зидан.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz