Қайднома

Қидирув

Трансфер баҳосидан 10 баравар катта ютуқ ёхуд миллион еврога тушган байрам…

Трансфер баҳосидан 10 баравар катта ютуқ ёхуд миллион еврога тушган байрам…

  11.01.2018 12:09
  1
  1091
Трансфер баҳосидан 10 баравар катта ютуқ ёхуд миллион еврога тушган байрам…

Англия чемпионшипида иштирок этувчи «Престон» клуби шарафини ҳимоя қилаётган 22 ёшли Кевин О’Коннор учун бу сафар Рождество жуда омадли келди.

Унга байрам муносабати билан чиқарилган лотерея чиптасидан нақ миллион евро миқдорида ютуқ чиқди.

- Ютуқли чиптани футболчига амакиси совға сифатида берганди. У 14 декабрь куни Каслбриж туманидаги «Флэнаган» супермаркетидан чипта сотиб олганди.

Хуллас, меҳрибон амаки Рождество муносабати билан жиянига омад тилаб, табрикнома жўнатади ва конвертга чиптани ҳам қўшиб қўяди.

- Лотерея ўйинидан сўнг ТВда катта ютуқли чипта қайси шаҳарда сотилганини эълон қилишгач, Кевиннинг онаси - Бреда дарҳол ўғлидан рақамларни текшириб кўришини сўрайди

. «Душанба куни кечқурун «Мидлсбро»га қарши ўйинда майдонга тушгандим, шунинг учунми, лотерея ўйини хаёлимдан кўтарилибди. Хўш, пулни нимага сарфлайман?

Ҳозирча ҳеч қандай аниқ режа йўқ. Тез орада оила даврасида бир тўхтамга келамиз»», - деди ютуқ соҳиби. Айтганча, Кевин яқинда амакиси чипта харид қилган супермаркетга бош суқди ва барча ходимлар уни жуда илиқ кутиб олишди.

 «Кевин ва унинг оиласидан ҳайратдаман. У дўконимизга ўз қаллиғи билан киргани заҳоти менга анчадан буён таниш кишидек кўринди. Муҳими, ютуқ таъсирида заррача ўзгармабди.

 Умуман, О’Коннор футболда машаққатли йўлни босиб ўтган ва бундай ютуққа ҳақли», - деди супермаркетлар тармоғи соҳиби Луи Флэнаган.

- Диққатга сазовор томони, О’Коннорнинг трансфер нархи тахминан 100 минг еврога тенг. Демакки, унга транфсер баҳосидан 10 баравар кўп миқдорда ютуқ чиқди.

 Футболчи аввалги ҳафта Дублинда ўзига тегишли пулни олиб, «Престон» ихтиёрига қайтди ва шанба куни Англия кубоги доирасидаги учрашувда майдонга ҳам тушди.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


Barcha Liverpulning ashaddiy muxlislarini telegramda @liverpool98 kanaliga taklif qilaman. Aslo zerikmaysiz!!!
13.01.2018 02:19

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz