Қайднома

Қидирув

Олимпиячиларимиз эртанги ўйин олдидан машғулот ўтказишди

Олимпиячиларимиз эртанги ўйин олдидан машғулот ўтказишди

  11.01.2018 19:34
  0
  415
Олимпиячиларимиз эртанги ўйин олдидан машғулот ўтказишди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси U-23 Осиё чемпионати “A” гуруҳи 2-тур учрашуви доирасида Хитойга қарши учрашувга тайёргарликни давом эттирмоқда. Хитойнинг Чангжоу шаҳрида Осиё чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун маҳаллий вақт билан соат 15:45да Хитойга қарши учрашув олдидан ўзининг якуний машғулотларини ўтказди. Айни дамда, илк учрашувда жароҳат олган ҳимоячи Акром Комилов якка тартибда машғулот олиб бормоқда. Қолган барча футболчилар эса, машғулотларда иштирок этишди.

Амалий машғулотлардан ташқари, терма жамоа футболчилари эрталаб шунингдек, назарий билимларини мустаҳкамлаш учун машғулотларда иштирок этишди. Шунингдек, рақиб ўйини, уларнинг кучли ва кучсиз томонлари видео орқали таҳлил қилинди. Мураббийлар штаби ҳам рақиб ўйинини таҳлил қилиб учрашувга керакли тактика ва турли схемалар бўйича иш олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳамда Хитой олимпия терма жамоалари ўртасидаги учрашув эртага Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади. Соат 16:30да эса, “A” гуруҳи 2-туридан ўрин олган Уммон ҳамда Хитой терма жамоалари ўртасидаги учрашув бошланади.


Манба: the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz