Қайднома

Қидирув

ЎФФ Халқ таълими вазирлиги билан меморандум имзолади

ЎФФ Халқ таълими вазирлиги билан меморандум имзолади

  13.01.2018 10:33
  0
  714
ЎФФ Халқ таълими вазирлиги билан меморандум имзолади

Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун ўзаро меморандум имзолади.

Меморандум доирасида томонлар қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қиладилар:

- мактаб ўқувчиларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида улар ўртасида оммавий футбол мусобақалари, мини-футбол, қизлар ўртасида футбол ва бошқа турдаги мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш;

- хорижлик тажрибали мураббийлар ва техник директорлар кузатуви остида минтақаларда футболнинг ривожи учун танланган янги методика асосида болалар ва ўсмирларнинг таълим олишини такомиллаштириш;

- футбол жамоатчилиги иштирокида футбол фестиваллари ва бошқа байрам тадбирларини ўтказиш;

- республика, вилоят, туман (шаҳар) миқёсидаги мусобақалар, футбол фестиваллари, тренинглар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ҳамда унда малакали мутахассислар иштирокини таъминлаш.

Шунингдек, ўзаро келишувга кўра футболга оид методик ўқув-қўлланмалар яратилиши ҳамда уларнинг тасдиқланишида Халқ таълими вазирлиги тизимида фаолият юритаётган малакали мутахассислар жалб этиб борилади.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, жорий йилда бутун республика бўйлаб болалар ва ўсмирлар ўртасида 1000га яқин мусобақа ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, бу мусобақаларга Халқ таълими вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари фаол жалб қилинади.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz