Қайднома

Қидирув

АПЛ: «Тоттенхэм» ўз майдонида «Эвертон»ни янчиб ташлади

АПЛ: «Тоттенхэм» ўз майдонида «Эвертон»ни янчиб ташлади

  14.01.2018 00:45
  0
  556
АПЛ: «Тоттенхэм» ўз майдонида «Эвертон»ни янчиб ташлади

Англия чемпионатининг 23-туридан ўрин олган «Тоттенхэм» – «Эвертон» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 4:0 ҳисоби қайд этилиб, лондонликларнинг ғалабаси билан тугади.

Учрашувнинг 26-дақиқасида Сон Хеон Мин мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим дебютида Харри Кейн Соннинг тўп узатмасидан сўнг очиқ дарвозани аниқ нишонга олди ва ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

59-дақиқада Эрик Дайер тўпни зарб билан рақиб жарима майдонига ошириб берди, у ерда пайдо бўлган Кейн тўпни дарвозага тўғирлаб юборди ва учрашувдаги дублини нишонлади. 81-дақиқада Сон тўпни Деле Аллига ташлаб берди, Алли эса ажойиб пас билан Эриксэнни яхши вазиятга чиқарди, Кристиан зарба беришда адашмади ва якуний ҳисобни ўрнатди.

АНГЛИЯ ЧЕМПИОНАТИ. 23-ТУР

ТОТТЕНХЭМ – ЭВЕРТОН 4:0 (1:0)

Голлар: 1:0 – 26 Сон Хеон Мин, 2:0 – 47 Кейн, 3:0 – 59 Кейн, 4:0 – 81 Эриксен.

Тоттенхэм: Льорис, Санчес, Дэвис, Орье, Вертонген, Эриксен (Ламела, 87), Дембеле (Сиссоко, 82), Дайер (Ваньяма, 74), Алли, Сон Хеон Мин, Кейн.

Эвертон: Пикфорд, Холгейт, Мартина, Кенни, Жагелка, Маккарти (Шнайдерлин, 72), Гуйе, Сигурдссон, Болази (Леннон, 57), Руни, Тосун (Кэлверт-Льюин, 62).

Огоҳлантиришлар: Жагелка (45), Руни (75).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz