Қайднома

Қидирув

Олимпия терма жамоаси Уммонга қарши тайёргарликни бошлади, эртага ўйин!

Олимпия терма жамоаси Уммонга қарши тайёргарликни бошлади, эртага ўйин!

  14.01.2018 16:12
  0
  583
Олимпия терма жамоаси Уммонга қарши тайёргарликни бошлади, эртага ўйин!

Хитойда давом этаётган U-23 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун 3-тур учрашуви бўлиб ўтадиган Жиянгйин шаҳрига етиб борди ва Уммон олимпия терма жамоасига қарши ўйин олдидан ўзининг илк машғулотини ўтказди.

Таъкидлаш лозим, терма жамоа бугун тўлиқ таркибда машғулот ўтказди. Илк учрашувдаги жароҳати туфайли Хитойга қарши 2-турда майдонга туша олмаган терма жамоа ҳимоячиси Акром Комилов ҳам бугунги машғулотларда иштирок этди ва якка тартибда шуғулланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлари Хитойга қарши учрашувдаги ғалабадан сўнг, айни дамда турнир жадвалида 2-ўринда бораётган бўлса, Қатар ёшлар терма жамоаси иккита ғалабадан сўнг 6 очко билан турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.

Уммон ёшлар терма жамоасига қарши "A" гуруҳи 3-туридан ўрин олган учрашув 15 январь куни ўтказилади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 13:00да старт олади.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz