Қайднома

Қидирув

Роналду ўзини алдангандек ҳис қилмоқда

Роналду ўзини алдангандек ҳис қилмоқда

  15.01.2018 17:38
  0
  623
Роналду ўзини алдангандек ҳис қилмоқда

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоани тарк этиши мумкин. As нашрининг хабарига кўра, португалиялик футболчи “Манчестер Юнайтед”га қайтишни истаяпти.

Чунки Роналду клуб президенти Флорентино Переснинг янги шартнома тузиш ҳақида берган ваъдасини вақтида бажармагани учун ўзини алдангандек ҳис қилмоқда.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, Перес ЕЧЛ финалидаги ғалабадан кейин Криштиануга янги шартнома имзолашини айтиб ўтганди. Аммо Роналдунинг кетаман каби дод-войларига қарамасдан янги шартномадан ҳозирча дарак йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал” Неймар учун Роналдуни ПСЖга бериб юборишга тайёр эканлиги ҳақида хабар бергандик.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz