Қайднома

Қидирув

«Сити» Санчес трансферидан воз кечди

«Сити» Санчес трансферидан воз кечди

  16.01.2018 07:23
  0
  465
«Сити» Санчес трансферидан воз кечди

Ярим ҳимоячи Алексис Санчеснинг “Арсенал”дан кетиш ҳақидаги тўлиқ маълумотлар ойдинлашди.

Goal.com нашрининг хабарига кўра, “Манчестер Сити” энди чилилик футболчи учун бошқа даъвогарларик қилмайди. Бу қарорни “шаҳарликлар” бош мураббийи Пеп Гвардиола қабул қилган.

Маълумотларга кўра, “Сити” Санчеснинг агенти “Манчестер Юнайтед” билан музокара олиб борганидан хабар топган ва Алексисни сотиб олиш фикридан воз кечган. Аслида Санчеснинг агенти “Сити” томонидан кўпроқ маош таклиф бўлишини кутганди.

The Independent нашрининг хабарига кўра, “Юнайтед” Санчес трансферини мана шу ҳафтанинг ўзида расмийлаштириши кутилмоқда. Футболчининг “МЮ”даги маоши ҳафтасига 400 минг фунтни ташкил этади ва йилига 21 миллион фунтга етиб боради.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz