Қайднома

Қидирув

Фаластин ФИФА рейтингида Ўзбекистондан ўтиб кетди

Фаластин ФИФА рейтингида Ўзбекистондан ўтиб кетди

  18.01.2018 17:12
  0
  581
Фаластин ФИФА рейтингида Ўзбекистондан ўтиб кетди

Бугун, 18 январь куни Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ташкилотга аъзо терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 441 (440,74) очко билан 77-поғонага жойлашди. Терма жамоа аввалги кўрсаткичга нисбатан умумий ҳисобда бир ўринга юқорилади ва ОФКга аъзо мамлакатлар орасида 9-ўринда қолди.

Янги рейтингга назар соладиган бўлсак, Ўзбекистон БАА ва Ироқ терма жамоасидан олдинга ўтиб кетди. Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги тафовут 5 очкони ташкил этади. Эрон терма жамоаси 797 очко билан ҳамон Осиё қитъасида пешқадамлик қилмоқда.

Кучли учликдан Австралия (763) ва Япония (598) терма жамоалари жой олишди. Шунингдек, Фаластин терма жамоаси бирданига 5 та ўринга кўтарилиб, Ўзбекистонни ортда қолдириб кетди.

Қуйида ОФКга аъзо мамлакатларнинг ТОП-10 лиги билан танишишингиз мумкин.

1 (34). Эрон — 797 очко;

2 (36). Австралия — 763 очко;

3 (56). Япония — 598 очко;

4 (59). Жанубий Корея — 569 очко;

5 (65). Саудия Арабистони — 522 очко;

6 (71). Хитой — 443 очко;

7 (75). Фаластин —  443 очко;

8 (76). Сурия — 442 очко;

9 (77). Ўзбекистон — 441 очко;

10 (78). БАА — 436 очко.

Германия терма жамоаси 1602 очко билан ФИФА рейтингида ҳамон пешқадам бўлиб турибди. Бразилия 1483 очко билан иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, кучли учликни Португалия терма жамоаси 1358 очко билан якунлаб берди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz