Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон - Япония учрашуви бир дақиқалик сукут билан бошланади

Ўзбекистон - Япония учрашуви бир дақиқалик сукут билан бошланади

  19.01.2018 12:54
  0
  507
Ўзбекистон - Япония учрашуви бир дақиқалик сукут билан бошланади

Хабарингиз бор, кеча 18 январь куни Қозоғистоннинг Актобе вилояти Иргиз туманида фожеа рўй берди. Россияга кетаётган автобусда ёнғин чиқиши натижасида 52 киши ҳалок бўлди ва 5 киши жабрланди.

Ҳалок бўлганларнинг бари ўзбекистонлик. Ҳодиса жойига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра тузилган махсус ҳукумат комиссияси аъзолари йўл олган бўлиб, фожеа сабаблари ўрганилмоқда.

Ҳалок бўлганларнинг хотирасини ёд этиш учун бугун 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатидан ўрин олган Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари иштирокидаги чорак финал учрашуви бошланишидан аввал бир дақиқалик сукут сақланади.

Ўзбекистон футбол федерацияси Қозоғистонда рўй берган фожеада ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz