Қайднома

Қидирув

«Ювентус» футболчиси юрагидаги муаммо туфайли фаолиятини якунлади

«Ювентус» футболчиси юрагидаги муаммо туфайли фаолиятини якунлади

  19.01.2018 17:53
  0
  536
«Ювентус» футболчиси юрагидаги муаммо туфайли фаолиятини якунлади

«Ювентус» клуби ҳимоячиси Андреа Мелани футболчилик фаолиятини 19 ёшида якунлашга мажбур бўлмоқда. Бунга унинг юрагидаги муаммо сабаб бўлган.

Футболчи ижара асосида D Сериянинг «Мессесе» клубига ўтиши керак эди, аммо унда соғлиғида нуқсон борлиги аниқланган.

«Бу кунни ҳеч қачон унутмайман. Тиббий кўрикда менинг юрагимда муаммо борлиги ташҳис қилинди. Шундан кейин яна бир неча кўриклардан ўтдим, аммо ўзгартиришнинг иложи йўқ. Афсуски, энди футбол ўйнай олмайман.

Бунинг қувонарли томони шундаки, бу касаллик менинг оддий ҳаёт кечиришимга хавф туғдирмас экан.

Мен авваламбор клубга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Ҳаммаси учун рахмат», - деб ёзиб қолдирган Мелани.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz