Қайднома

Қидирув

Венгер: «МЮ»молиявий ишларини яхши бошқаради»

Венгер: «МЮ»молиявий ишларини яхши бошқаради»

  19.01.2018 18:22
  0
  394
Венгер: «МЮ»молиявий ишларини яхши бошқаради»

«Арсенал» клуби бош мураббийи Арсен Венгер «тўпчиларнинг» азалий рақиби - «Манчестер Юнайтед» клубига ҳурматини изҳор қилди.

Яқин кунларда «Арсенал» клубининг етакчиси фаолиятини «Манчестер Юнайтед» сафида давом эттиради. Санчесга «Манчестер Сити» ҳам қизиқиш билдирган эди, аммо «Юнайтед» уларнинг таклифидан яхшироқ келишувга эришди.

Янги клубда чилилик футболчи ҳафтасига 500 минг фунт маош олади. Тўғри, бу маблағнинг ярми солиқларга кетади.

Венгернинг фикрича, «Манчестер Юнайтед» клуби футболчиларга шундай маблағ таклиф қилишга ҳақли.

«Мен қандайдир рақамлар ҳақида гапиргим йўқ, бу «Манчестер Юнайтед» клубининг муаммоси. Мен «МЮ»ни ҳурмат қиламан, чунки улар футболчиларга тўлайдиган пулни ўзлари ишлаб топади.

«Юнайтед» молиявий ишларини яхши бошқаради. Майдонда ҳам яхши ўйин кўрсатишади. Шундай экан улар тўлаган пуллар мени ҳавотирга қўймайди», - дейди Венгер.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz