Қайднома

Қидирув

«Челси»га трансфер таъқиқи қўйилиши мумкин

«Челси»га трансфер таъқиқи қўйилиши мумкин

  19.01.2018 21:49
  0
  440
«Челси»га трансфер таъқиқи қўйилиши мумкин

ФИФАнинг тартиб-интизом қўмитаси «Челси»га нисбатан текширув олиб бормоқда. Лондон клуби 18 ёшдан кичик, 25 нафар чет эллик ёш футболчиларнинг трансферида қоидани бузганликда гумон қилишмоқда.

Манбанинг таъкидлашича, суриштирув давомида қоида бузилишлар сони 25 тадан ортиб ҳам кетиши мумкин экан. Шу билан эса лондонликлар трансферларда ФИФАнинг қоидаларини бузганлигини инкор этишмоқда. Агарда «Челси» ушбу суриштирувда айбдор деб топилса, уларга нисбатан янги футболчилар сотиб олишга таъқиқ қўйилиши мумкин.

Бундан аввал ФИФА трансфер таъқиқларини «Реал», «Барселона» ва «Атлетико» клубларига қўллаган эди. Улар ҳам ёш футболчиларни сотиб олишда қоидаларни бузишда айбдор деб топишган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz