Қайднома

Қидирув

Ўрганишда гап кўп...

Ўрганишда гап кўп...

  20.01.2018 05:57
  0
  266
Ўрганишда гап кўп...

ЎФФнинг хориж тажрибасига таяниб иш кўраётгани айни давр талабидир. Катта ёшли мухлисларимиз яхши эслашади, Япония терма жамоаси 1960 йили «Пахтакор» билан ўйнаб, 1:6 ҳисобида ютқазган. Японлар кейинчалик ҳам етакчи клубимиз олдида ожиз қолишган. Айтишларича, Япония делегацияси таркибидаги мураббийлар, мутахассислар, таҳлилчилар, журналистлар ва ҳаттоки, тасвирчилар ҳам ҳар сафар ортга катта маълумотлар захираси билан  қайтишган. Энди кўриб турибмизки, вақтида битта клубимиздан «тарсаки» еган Япония миллий жамоаси бутун қитъада етакчилардан бири, биз эса... Ҳа, ўрганишда гап кўп. Афсуски, орада маълум муддат бу масалага жиддий ёндашилмади. Мана, ЎФФнинг янги раҳбарияти ҳаммасига бошқача қараяпти ва умид қиламанки, жаҳон тажрибасини ўрганиш асносида ишлаш натижа беради, албатта. Хусусан, миллий жамоамиз учун Осиё футболидан яхши хабардор мураббий қидирилаётгани жуда ўринли ёндашув, менимча...

Муҳсин ЭРМАТОВ, Бағдод тумани.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2018. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.