Қайднома

Қидирув

Неймар пирамидаси ёхуд энг қиммат футболчилар

Неймар пирамидаси ёхуд энг қиммат футболчилар

  20.01.2018 14:43
  0
  1582
Неймар пирамидаси ёхуд энг қиммат футболчилар

Қарангки, 222 миллион евролик келишувга кўра, «Барселона» либосини «ПСЖ»никига алмаштирган ва жаҳон футболининг энг қимматбаҳо ўйинчиси мақомини олган Неймар трансферлар бозорига сезиларли таъсир ўтказишда давом этяпти.

Аниқроқ айтсак, рекорд даражадаги трансфер яна бир қатор келишувларга йўл очди, имкон берди. Бугунга келиб, барчасини ўзига хос пирамида шаклида акс эттириш мумкин.

1. Пирамида учи - «ПСЖ»|Неймар. Парижликлар бразилиялик юлдуз учун «Барселона»га 222 миллион евро тўлашди. 

2. Пирамиданинг иккинчи қатори - «Барселона». Каталонияликлар ўз навбатида Неймар трансферидан тушган маблағ ёрдамида 3та йирик харидни амалга оширишди.

Яъни Паулиньо (40 миллион евро), Усмон Дембеле (105 миллион евро) ва Коутиньо (120 + 40 миллион евро)ни сотиб олишди.

3. Пирамиданинг ўрта бўғини - «Боруссия» Д., «Гуанжоу Эвергранд» ва «Ливерпуль». Дортмундликлар Дембеле учун олган пулдан 25 миллион евросини Андрей Ярмоленко трансферига сарфлашди.

Хитой клуби эса айни пайт Ража Наингголанга жиддий қизиқмоқда. «Ливерпул»га келсак, «қизиллар» Виржиль ван Дейк («Саутгемптон») ва Наби Кейта («РБ Лейпциг»)ни харид қилишдан ташқари, яна бир қатор трансферларни режалаштиришмоқда.

4.  Пирамиданинг қуйи поғонаси - «Саутгемптон» (ҳозирча). Ван Дейк трансфери ҳисобига ғазнасини 84,7 миллион евро билан тўлдирган клуб ҳозир Даниэль Старриж ва Тео Уолкоттни ўз сафига чорламоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz