Қайднома

Қидирув

Ла-лига: «Жирона» Мадридда очко ишлади

Ла-лига: «Жирона» Мадридда очко ишлади

  21.01.2018 00:01
  0
  458
Ла-лига: «Жирона» Мадридда очко ишлади

Испания чемпионатининг 20-туридан ўрин олган «Атлетико» – «Жирона» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Ванда Метрополитано» стадионида кечган баҳсда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.

Учрашувнинг 34-дақиқасида Антуан Гризманн Диего Костанинг узатмасидан сўнг мадридликларни олдинга олиб чиқди. Бироқ мезбонлар ушбу ҳисобни ушлаб қола билмадилар.

73-дақиқада Кристиан Португес мувозанатни тиклашга эришди ва шундан сўнг томошабинлар бошқа гол кўришмади.

«Атлетико» 43 очко тўплаган ҳолда Ла Лига турнир жадвалининг иккинчи поғонасида бормоқда.

ИСПАНИЯ ЧЕМПИОНАТИ. 20-ТУР

АТЛЕТИКО – ЖИРОНА 1:1 (1:0)

Голлар: 1:0 – 34 Гризманн, 1:1 – 73 Порту.

Атлетико: Облак, Савич, Люка Эрнандес, Врсалько (Витоло, 80), Хименес, Сауль, Парти, Феррейра Карраско, Корреа, Диего Коста (Гамейро, 61), Гризманн (Коке, 71).

Жирона: Буну (Ирайсос, 46), Рамальо, Хуанпе, Эспиноса, Адай, Порту, Гранель (Тимор, 84), Гарсия, Понс, Мохика, Олунга.

Огоҳлантиришлар: Хуанпе (31), Адай (37), Парти (45), Врсалько (66), Хименес (82), Эспиноса (82), Облак (90).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz