Қайднома

Қидирув

АГМК назорат ўйинида Қозоғистон жамоасини таслим этди

АГМК назорат ўйинида Қозоғистон жамоасини таслим этди

  21.01.2018 12:31
  0
  424
АГМК назорат ўйинида Қозоғистон жамоасини таслим этди

Хабар берганимиздек, АГМК жамоаси Қозоғистоннинг "Шахтёр" жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Учрашув Актобе вилоятида нохуш воқеа сабаб оламдан ўтган ҳамюртларимиз хотирасини бир дақиқа сукут сақлаган ҳолда ёд олиш билан бошланди. Бу баҳсда 18 нафар футболчи иштирок этди.

Ўйин давомида тўп назоратини ўзида ушлаб турган АГМК футболчилари икки марта рақибни ўз жарима майдонида ўйин қоидасини бузишини пенальти билан муносиб жазолашди. Ҳар икки вазиятда ҳам жабрланувчи АГМК ҳужумчиси Зафар Полвонов бўлди.

Биринчи таймдаги пенальтини Музаффар Музаффаров аниқ амалга оширган бўлса, иккинчи пенальтини Йован Жокич амалга оширди. 17-дақиқада дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетган рақиб футболчисини тўхтатиб қолганлиги учун Шоҳназар Норбеков майдондан четлатилди.

Жамоамизнинг навбатдаги ўртоқлик учрашуви 23 январь куни Руминия чемпионати вакили "Конкордиа"га қарши бўлиб ўтади.


Манба: www.fc-olmaliq.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz