Қайднома

Қидирув

«Реал» «Сантьяго Бернабеу»да «Депортиво»га умуман имконият қолдирмади

«Реал» «Сантьяго Бернабеу»да «Депортиво»га умуман имконият қолдирмади

  21.01.2018 22:39
  0
  448
«Реал» «Сантьяго Бернабеу»да «Депортиво»га умуман имконият қолдирмади

Испания чемпионатининг 20-туридан ўрин олган «Реал» Мадрид – «Депортиво» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Сантьяго Бернабеу»да кечган баҳсда мезбонлар йирик ҳисобда ғалаба қозондилар.

Ўйин мезбонларнинг ҳужумлари билан бошланди, бироқ биринчи бўлиб гол уриш меҳмонларга насиб этди. 23-дақиқада Адриан Перес «Депортиво»ни олдинга олиб чиқишга эришди.

32-дақиқада Начо мувозанатни тиклашга муваффақ бўлган бўлса, Гарет Бейл биринчи бўлим охирида ажойиб зарба билан тўпни дарвозанинг тўққизлик бурчагига аниқ йўналтириб мадридликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

58-дақиқада бурчакдан узатиб берилган тўпни Бейл боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Орадан ўн дақиқа ўтиб, мезбонлар қарши ҳужумда муваффақиятли ўйнадилар: Криштиану Роналду тўпни Модричга чиройли тарзда узатиб берди, хорватиялик футболчи эса ўзи учун қулай нуқтадан зарба бериб жамоасининг тўртинчи голини урди.

Ўйин тугашига яқин Роналду икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилишга эришди, 88-дақиқада эса Начо ўйинга нуқта қўйган тўпни киритиб учрашувдаги дублини нишонлади.

Шу тариқа, ушбу ғалабадан сўнг Зинедин Зидан шогирдлари Ла Лига турнир жадвалининг тўртинчи поғонасига кўтарилиб олдилар.

Испания чемпионати, 20-тур

Реал Мадрид – Депортиво 7:1 (2:1, 5:0)

Голлар: 0:1 – 23 Адриан, 1:1 – 32 Начо, 2:1 – 42 Бэйл, 3:1 – 58 Бэйл, 4:1 – 68 Модрич, 5:1 – 78 Роналду, 6:1 – 84 Роналду, 7:1 – 88 Начо.

Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Начо, Модрич (Ковачич, 76), Каземиро, Кроос, Бэйл (Васкес, 82), Роналду, Майораль (Бензема, 64).

Депортиво – Мартинес, Шер, Луизинью, Хуанфран, Альдо Оне, Москера (Экспосито, 48), Гильерме, Борхес (Чолак, 54), Адриан, Перес, Андоне (Хиль, 79).

Огоҳлантиришлар: Андоне (38), Перес (56).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz