Қайднома

Қидирув

Хавотирга қарши икки зарба ёхуд«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 6-сонида...

Хавотирга қарши икки зарба ёхуд«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 6-сонида...

  22.01.2018 11:32
  0
  653
Хавотирга қарши икки зарба ёхуд«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 6-сонида...

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг сешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг 6-сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Хавотирга қарши икки аниқ зарба

Учинчисини ҳам кутишга ҳақлимиз

Япония ва Жанубий Корея футболи Осиёда авангард эканлиги бугун барчага аён. Ҳаттоки, биз анъанавий тарзда мухлислик қиладиган Россия футболи ҳам тараққиёт бобида қитъадошларимизга ҳавас қилиши аниқ.

- Кун чиққан томон

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати-2018 тақвимидан ўрин олган дастлабки чорак финал - Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари қарама-қаршилиги бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланди. Ўша сукунат чоғи кимнинг ичидан нелар ўтгани ўзига аён...

- Тараддуд

КЛУБЛАРИМИЗНИНГ ЯНГИ МАВСУМГА ҲОЗИРЛИГИ ҚАНДАЙ ДАВОМ ЭТМОҚДА?

- Рифат АКРАМХЎЖАЕВ: «NBU-Осиё»нинг ёпилиши оғриқли…»

Бир неча мавсум давомида биринчи лигада анча муваффақиятли иштирок этган ва баъзида элита йўлланмасига ҳам даъвогарлик қилган «NBU-Осиё» фаолияти тугатилди. Хўш, нега, бунга қандай муаммо сабаб бўлди?

- Рашидов «Ал-Жазира»дан безиди

Сардор Рашидовга Саудия ва Қатар клублари харидор. Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов «Ал-Жазира»дан кетишга қарор қилган, кўринади...

- Ҳакамлар учун имтиҳон

«Чиғатой» спорт базасида Про-лига ҳакамлари учун ўқув-машғулотлар йиғини ўтказилди. Жами 35 нафар рефери ва ассистент йўриқчилар - Бахтиёр Намозов, Александр Попов, Владислав Цейтлин, Арслон Ҳотамов ва Марат Исмоилов назоратида шуғулланишди...

- Ўйин бизнес режа

Анча вақтлар олдин ўртоқлик ўйинлари ҳақида мақола ёзгандим. Ўшанда Ўзбекистон миллий жамоаси иштирокида Тошкентда бирор жиддийроқ рақибга қарши назорат учрашуви ўтказилишини хоҳлардик. Ҳозир ҳам ўша орзу ушалмаган. Шу боис яна айни мавзуга қўл урдик. Аниқроғи, мақола ёзилишига сабаб бўлган бошқа нарсалар ҳам бор.

- Қанча пул топдингиз?

Якунланган йил давомида кимдир совринларга кўмилди, бошқа биров катта моддий манфаат кўрди. Айримлар эса спорт ва даромад масаласида бирдек муваффақият қозонишди. Қуйидаги рейтингга 2017 йили Европада пул топиш бобида етакчилик қилган 9 нафар футболчи киритилган.

- XXI аср садоси

ЕВРОПАНИНГ «ИНТРИГА»ГА БОЙ МИЛЛИЙ ЧЕМПИОНАТЛАРИ

- Битта гол учун 9,5 миллион евро

Аргентиналик фахрий ҳужумчи Карлос Тевес Хитойдаги фаолиятига хотима ясаб, «Бока Хуниорс»га қайтди. Осиёда унинг футбол масаласидаги ишлари унча ўхшамагандир, аммо моддий томондан катта манфаат кўргани аниқ...

- Чин маънода энг яхши

МУҲАММАД САЛОҲ МИСРДА МАКТАБ ҚУРИБ БЕРИШ БАРОБАРИДА МАМЛАКАТ ИҚТИСОДИЁТИ РИВОЖИГА ҲИССА ҚЎШЯПТИ

- Ван Хойдонг Голландия футболи муаммолари ҳақида

Голландия миллий жамоаси собиқ ҳужумчиси: «Шахсан мен ЖЧ-2018га чиқолмаганимиз учун инглизларни айблайман...». Нидерландия термаси қаторасига иккинчи марта халқаро турнирдан четда қолишга маҳкум...

- Янги тўлқинни кутиб олинг

2018 ЙИЛИ КАТТА САҲНАГА КЎТАРИЛИШИ КУТИЛАЁТГАН 10 НАФАР ЁШ ФУТБОЛЧИ

- Яширин келишув ва пинҳона жанг

Мавжуд маълумотларга кўра, Португалия грандлари ўртасида кечаётган аёвсиз ахборотлар жангида «Порту» ва «Спортинг» ўзаро ҳамкорликда «Бенфика»ни «чўктириш»га уринмоқда...

- Миллиардга бир қадам қолди

САЙЁРАМИЗНИНГ ЭНГ ҚИММАТБАҲО 10та КЛУБИ

- «Покер» эвазига ҳуштак

Бразилиялик Неймар «ПСЖ»да мухлислар муҳаббатини ҳис қилмаяпти. Дейлик, у Лига 1нинг 21-туридан ўрин олган «Дижон»га қарши учрашув (8:0)да 4та гол урди ва ҳақли равишда энг яхши футболчи сифатида эътироф этилди. Шунга қарамай, фанатлар бразилияликка нисбатан ҳуштакбозлик қилишди...

- Хамес ЧЛ финалида «Реал»ни жазоламоқчи, чоғи

Айни пайт ижара келишуви асосида «Бавария» шарафини ҳимоя қилаётган колумбиялик ярим ҳимоячи Хамес Родригес жорий мавсум ЧЛ финалида айнан асл жамоаси - «Реал»га қарши тўп суриш иштиёқида ёнмоқда.

МАКТУБИНГИЗНИ ОЛДИК: «ПАХТАКОР», ҚАҲРАМОНЛИККА ШАЙЛАН!

Тақдир тақозосига кўра, бу йил ОЧЛ саралаш босқичида ўйнайдиган клубларимиз маълум енгилликка эга бўлди. Биласиз, С.Арабистонининг 2та вакили лизенциялаш масаласида муаммога учради ва натижада «Насаф» ва «Пахтакор» тўғридан-тўғри «плекй-офф» раундига йўл олди.

- Шунчаки, қойилмақом кўрсатгич

АПЛнинг жорий мавсумида мухлислар ташрифи бўйича узоқ 1949 йилдан буён энг юқори кўрсаткич қайд этилмоқда. Бу биринчи навбатда, стадионларнинг ўртача сиғими ошгани билан боғлиқдир...

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz