Қайднома

Қидирув

Воҳа дербисида «Шўртан» устунлик қилди

Воҳа дербисида «Шўртан» устунлик қилди

  22.01.2018 13:32
  0
  386
Воҳа дербисида «Шўртан» устунлик қилди

Янги мавсумга тайёргарликни бошлаган “Шўртан” жамоаси 21 январь куни дастлабки синов назорат учрашувини ўтказди. Ғузордаги “Болалар ва ўсмирлар футбол мажмуаси” майдонида “Оқ бўрилар”нинг аралаш таркиби Асрор Алиқулов бош мураббийлигидаги мубораклик ёшларга қарши тўп суришди. Қизиқарли ўтган учрашувда Баҳодир Шоймардонов бошқарувидаги мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

“Шўртан”нинг ўтган йилги асосий таркибида бўлган тажрибали футболчи Отабек Нарзуллаев майдонда 90 дақиқа тўлиқ ҳаракат қилди. Ҳасанбой Эргашев, Руслан Мельзеддинов ҳамда Олим Каримов каби етакчи футболчилар йиғинга бироз кечроқ қўшилишгани боис, улар якка тартибда машғулотларда иштирок этишди.

“Шўртан” – “Машъал” – 2:1. Ғузор. 100 томошабин.

Ҳакамлар: Равшан Абдувоҳидов, Фарҳод Усмонов, Элнур Дониёров (ҳаммаси Қарши).

“Шўртан”: Акмал Раҳимов, Акром Баҳромов, Отабек Нарзуллаев, Мирмуҳсин Сатторов, Нурали Падаров, Шамсиддин Сагдуллаев, Ислом Бойсариев, Аслиддин Абдиев, Оғабек Эркинов, Нурбек Йўлдошев, Жасур Холтўраев.

Захирадан тушганлар: А.Туробов, С.Мирзаев, А.Муродуллаев, И.Шодмонов, М.Абдураҳимов, А.Мирзаёров, Н.Рамозонов.

“Машъал”: Достон Тўхтабоев, Зафар Акромов, Шаҳзод Тоғаев, Муҳриддин Алиқулов, Бекзод Турсунов, Миржалол Аннаматов, Ёдгор Назаров, Мирзоҳид Эгамбердиев, Раҳматулло Шавкатов, Дониёр Умаров, Ойбек Жўраев.

Захирадан тушганлар: Ш.Зиёвуддинов, Б.Аҳмаджонов, Р.Ёрқулов, Ш.Абдувоитов, Б.Шайдулов, Б.Қиличев, Ф.Муҳаммадиев.

Голлар: А.Абдиев, А.Мирзаёров – Б.Турсунов.

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати


Манба: www.fcshurtan.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz