Қайднома

Қидирув

Хосеп Гвардиола: «Кейинги йил футболчиларнинг нархи осмонга чиқади»

Хосеп Гвардиола: «Кейинги йил футболчиларнинг нархи осмонга чиқади»

  22.01.2018 20:24
  0
  431
Хосеп Гвардиола: «Кейинги йил футболчиларнинг нархи осмонга чиқади»

“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола трансферлар бозорида футболчиларнинг нархи ҳақида гапириб ўтди.

“Балки, “Сити” келажакда трансферлар хариди учун 100 миллиондан ортиқ сарфлаши мумкин. Албатта, биз ҳам бошқа клублар каби етарли сармояга эгамиз.

Таркибни алмаштиришимиз керак, лекин кейинги йил футболчиларнинг нархи осмонга чиқади.

Айнан шунга тайёргарлик кўришимиз керак, аниқ биламан кейинги йил футболчилар яна қимматлашади.

Ҳеч қачон клуб раҳбариятидан “шу футболчини сотиб оласизлар” деб таъсир ўтказмаганман. Мен фақат клуб ичидаги масалаларни ҳал қилишим мумкин. Албатта, биз бошқа вариантларни ҳам кўриб чиқамиз. Энг асосийси жамоа натижалари”, - деди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” “Арсенал” ярим ҳимоячиси Алексис Санчесни ҳафтасига 350 минг фунт маош сўрагани учун сотиб олмаганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz