Қайднома

Қидирув

Равшан Ҳайдаров: «Жанубий Кореяга қарши финалда ўйнагандек ўйнаймиз»

Равшан Ҳайдаров: «Жанубий Кореяга қарши финалда ўйнагандек ўйнаймиз»

  22.01.2018 18:55
  0
  500
Равшан Ҳайдаров: «Жанубий Кореяга қарши финалда ўйнагандек ўйнаймиз»

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Кореяга қарши учрашув олдидан ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этди ва ушбу учрашув турнирдаги энг муҳим учрашув эканини таъкидлади.

“Мен авваламбор, ярим финалга йўл олган барча жамоаларни табриклайман. Ярим финал учун жуда кўп куч сарфланди. Бизни олдинда жуда қийин учрашув кутиб турибди. Корея жуда кучли жамоа ва уларга қарши жуда яхши тайёргарлик кўрдик. Ўйлайманки, биз яхши ўйин намойиш этиб, барчани хурсанд қила оламиз”, - деди Ҳайдаров.

“Японияга қарши учрашувдаги футболчиларнинг шижоатини яна кўришни истаймиз. Албатта, ярим финалга руҳий жиҳатдан ҳам, жисмоний жиҳатдан ҳам тайёргарлик олиб бораяпмиз. Ҳозирда, бир неча нафар футболчимизда кичик жароҳатлар бор, аммо уларнинг ярим финал учрашувида ўйнашлари учун ҳозирда барча ишлар қилинаяпти”, - дейди Ҳайдаров.

“Корея турнирдаги барча учрашувларни айнан битта стадионда ўйнаётгани ва биз бу стадионда биринчи марта тўп суришимиз, таъсир кўрсатади деб, ўйламайман. Биз Хитойда ўйнаяпмиз. Айтишим мумкинки, турнирдаги барчага шароит бир хил”, - деди Ҳайдаров.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz