Қайднома

Қидирув

Термага хориждан катта маош олувчи мураббий келмайди!?

Термага хориждан катта маош олувчи мураббий келмайди!?

  26.01.2018 08:13
  0
  1033
Термага хориждан катта маош олувчи мураббий келмайди!?

Ўзбекистон миллий терма жамоасига машҳур ва катта маош олувчи мураббий олиб келинмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол Ассоциацияси раҳбари Очил Раматов маълум қилди.

«Энди икки-уч йил камроқ овқат есак ҳам вазиятни тўғрилаб олиш учун ишлашимиз керак бўлади. Маҳаллий мураббийлар билан ишлашимиз керак. Биз миллионлаб маош сўровчи буюк мураббийлар олиб келиб, одамларнинг ғашига тегишимиз шарт эмас. Арзонроқ мураббийлар, футбол ўйнашни ўргата оладиган мураббийларни топсак ҳам бўлади. Ахир бизникилар барибир европача футбол ўйнай олмайдику? Бизда Совет мактаби. Ҳимоячилар ҳимояда, ҳужумчилар ҳужумда ўйнайди. Буни секин-секин ўзгартириш керак. Ҳозир бизнинг болалар замонавий услубларда ўйнай олмайди.

Қолаверса, жисмоний тайёргарлик талаб даражасида эмас. 15 дақиқа яхши ўйнаб, кейин тили осилиб қолади. Ёшликдан тайёрлаш керак болаларни. Вазиятдан келиб чиқиб ишлаймиз. Замонавий мураббийларни тайёрлаймиз», деган Раматов.

***

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси раҳбари Очилбой Раматов миллий чемпионатда жамоалар учун рағбатлантирувчи мукофот пуллари жорий этилмаганига эътибор қаратди.

У чемпионатдаги клубларда раҳбарият клуб олдига юқори ўринларни эгаллаш вазифасини қўймаслиги, фақат лигани тарк этмасдан, ўртада юриш талаб қилинишини танқид қилди.

«Вилоятлар жамоаларини кучайтириш керак. Ҳозирда бу жамоалар лигадан чиқиб кетмасак, бўлди деб ўйнайди. Нисбатан кучлилари кўпи билан кучли олтиликка киришни мақсад қилади. Мен ҳамиша «Локомотив»га биринчи бўлиш талабини қўйганман. Бошқалар ундай қилмас экан.Мана энди водийдаги ва воҳалардаги кучли жамоалар йўқолиб кетди.

Молиявий масалаларни яхшилашга ҳаракат қиламиз. Федерацияда пул бўлади. Бундан хавотир олманг. Биз футбол учун пул топамиз. Биз бировнинг қўлига қараб ўтирадиган одамларга қараб қолмаганмиз.

Керакли рағбатлантириш ишларини олиб борамиз. Жамоа чемпион бўлади-ю, ҳеч қанақа пул олмайди. Ҳеч қаерда бўлмаса керак бунақаси. Мана, «Локомотив» Ўзбекистон чемпиони, пул олгани йўқ. Майли, «Локомотив»га пул керак эмас, пули кўп (кулади).

Гап пулдамас, лекин арзиса, пул бериш керак, тўғрими? Буни тартибга соламиз ва бажарамиз.

Клубларда интилиш бўлиши керак. Улар совриндор бўлишга, мукофот пуллари олишга интилиши керак», деган ЎФАнинг янги раҳбари.

Унинг қўшимча қилишича, давлат футболга пул ажратади.

«Ҳаммасини йўлга қўямиз. Давлатдан пул сўрасак, беради. Қолаверса, футболимизга ёрдам беришга тайёр дўстларимиз бор. Республикадаям, ташқаридаям. Ўзбекларни, Ўзбекистонни яхши кўрадиганлар бор. Гап юз миллионлаб долларлар ҳақида эмас. Лекин, ўзига яраша пул топилади», дея Раматовнинг сўзларини келтирган kun.uz сайти.

***

Мазкур ҳисобот-сайлов конференциясида собиқ раҳбарият ҳам танқид қилинди.

«Объектив ёндашиш керак. Бундан буёғига Тошкентдаги жамоаларга ҳам, вилоятлар жамоаларига ҳам бирдек қараш керак, ҳакамлар жамоаларни бир хил кўриши керак.

Наманганда «Навбаҳор» билан «Пахтакор»ни ўйинида адолатсизлик бўлганини ўзим кўрганман. Кейин футбол федерацияси бошлиғи бориб кечирим сўраб юрибди.  Шунақаям бўладими? Бунақада иш бўладими? Ё тадбиркорлик қилиш керак, ё футболга қараш керак. Ё магазинда ишла, ё футболни қил. Бу бозор эмас-ку, тўғрими», дея ЎФА президенти сўзларини келтирди журналистлар. 

Раматов «Навбаҳор» ва «Пахтакор»нинг қайси ўйинини назарда тутгани маълум эмас.


Манба: kun.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz