Қайднома

Қидирув

Тараддуд жойи – Испания ёхуд Саудияликлар ЖЧ-2018 жиддий ҳозирлик кўришмоқда

Тараддуд жойи – Испания ёхуд Саудияликлар ЖЧ-2018 жиддий ҳозирлик кўришмоқда

  28.01.2018 00:13
  0
  1180
Тараддуд жойи – Испания ёхуд Саудияликлар ЖЧ-2018 жиддий ҳозирлик кўришмоқда

ЖЧ-2018 финал босқичига астойдил тайёргарлик кўришни мақсад қилган Саудия Арабистони термаси ўз футболчиларини бирин-кетин Испания клублари таркибига жойламоқда.

Мундиалда «А» гуруҳидан жой олган саудия­ликларнинг аҳди қатъий эканини шундан ҳам билиб олиш мумкин. Чунки сайёрамизнинг бош мусобақасида уларга жиддий жамоалар рақиблик қилишади.

ЛА-ЛИГА БИЛАН ҲАМКОРЛИК

Саудия Арабистони спорт вазирлиги ва футбол федерацияси Испания Ла-лигаси билан биргаликда ҳамкорлик ва қўллаб-қувватлаш дастури бўйича янги қадамлар қўйилаётгани ҳақида хабар беришди.

Асосий янгилик: саудиялик 9 футболчини испан клубларига ижарага бериш орқали Яқин Шарқдаги ушбу мамлакат футболини янги босқичга олиб чиқиш режалаштирилган.

Узоқ муддатга мўлжалланган мазкур келишув ривожланишнинг бир нечта босқичига эга: Саудия Арабистонида Ла-лига академиялари ташкил этиш ва маҳаллий футболчилар орасидан энг иқтидорлиларини кашф қилиш дастури бўйича ишлаш.

Ўтган йилнинг 21 декабрь куни Ар-Риёдда ўтказилган махсус маросимда Испания биринчи ва иккинчи дивизионларида қатнашувчи клублар вакиллари иштирок этиб, қишки трансферлар ойнаси очилгач, 9 нафар саудиялик ўйинчини ижарага олишларини билдиришди. Мақсад - ушбу футболчиларни Испания майдонларида чиниқтириб, уларнинг потенциалини очиш.

ОЛТИ НАФАРИ ТЕРМА АЪЗОСИ

Футболчилар узоқ давом этган скаутинг жараёнида аниқлаб олинди - испан клублари бир неча ой мобайнида номзодларни кўздан кечириб, ўзлари қўйган талабга жавоб берадиганларни танлашди.

Омадли 9 ўйин­чидан олти нафари - Салим ал Давсари, Фаҳад ал Муваллад, Али ал Немер, Абдулмажид ал Сулайхем, Нуҳ ал Мусо ва Яҳё ал Шеҳри ЖЧ-2018да Саудия Арабистони термаси сафида тўп суришади. Улардан айримлари Примера ҳамда Сегунда жамоаларида ўйнасалар, қолганлар клуб академиясида таҳсил олишади.

- Футбол - Саудия Арабистонида энг оммабоп спорт тури. Федерациямиз номидан мамлакатимиздаги ёш иқтидорларни юқори даражада ўйнаш имкониятига эга бўлганликлари билан табриклаймиз.

Узоқ муддатга мўлжалланган мазкур ҳамкорликни ўрнатишдан мақсад - қиролликда футболни ривожлантириб, профессионал ўйинчиларнинг янги авлодини тарбиялашдан иборат, - Саудия Арабистони спорт вазири қувончини яширолмаяпти.

ТЕЛЕТРАНСЛЯЦИЯЛАР РИВОЖИ

Саудиялик футболчиларнинг сафга қўшилиши Испания клубларига фойда келтириши мумкин - хусусан, қисқа муддатда Яқин Шарқдаги телетрансляциялар оммабоплиги ортиши мумкин мумкин.

Ла-лига - шундоқ ҳам сайёрамизнинг шу қисмида энг кўп томоша қилинадиган чемпионат ҳисобланади (телевизион рейтинглар шундан далолат бермоқда), миллий жамоа футболчиларининг Испанияга кўчиб ўтиши эса янада кўпроқ мухлислар эътиборини тортиши, шубҳасиз.

МУРАББИЙЛИК МАКТАБИ БЎЙИЧА ИШ

Шунингдек, келишув бандларида Саудия Арабистонида Ла-лига услубида фаолият юритувчи футбол академиялари очиш ҳам назарда тутилган. Иқтидорли саудияликларда билим ва кўникмаларини ошириб, фаолиятларини тажрибали мутахассислар қўл остида давом эттириш имконияти туғилди.

Профессионал мураббийлар келишувнинг энг муҳим қисми саналадилар. Уларнинг вазифаси фақат ёш футболчилар билан ишлаш эмас, балки саудиялик мураббийларга билганларини ўргатиб, шу тариқа уларнинг савиясини оширишдан ҳам иборат.

ИСПАНИЯДАГИАРАБИСТОНЛИКЛАР

1. Яҳё ал Шеҳри - «Леганес»

2. Фаҳад ал Муваллад - «Леванте»

3. Салим ал Давсари - «Вильярреал»

4. Али ал Немер - «Нумансия»

5. Абдулмажид ал Сулаихем - «Райо Вальекано»

6. Абдулла ал Ҳамдан - «Спортинг Хихон»

7. Нуҳ ал Мусо - «Вальядолид»

8. Марван Отман - «Леганес» (ўринбосарлар)

9. Хабор Исса - «Вильярреал» (ўринбосарлар)

Ж.БОБОХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz