Хитойда бўлиб ўтган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати финал учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги дақиқалардаги гол эвазига Вьетнамни мағлуб этди.
Ноқулай об-ҳаво шароитида кечган ўйинда ташаббус ҳамюртларимиз томонида бўлди. Рақиблар эса асосан қарши ҳужум ва стандартларга эътибор қаратдилар.
8-дақиқада бурчакдан узатиб берилган тўпни Рустам Ашурматов боши дарвозага жойлаб қўйди ва жамоамизни олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг Ўзбекистон асосан тўп назоратига эътибор қаратди ва яна бир нечта ҳужумлар ташкил қилишга эришди.
Биринчи бўлим якунига яқин Вьетнам ўз қуроли ҳисобланган станларт вазиятдан унумли фойдаланди: Нгуен Қуанг Ҳай жарима зарбасини қойилмақом ижро этиб, мувозанатни тиклашга эришди.
Иккинчи бўлим ҳам ҳамюртларимиз ҳужумлари ва босими остида бошланди. Учрашув асосий вақти охиригача устунлик ўзбекистонлик футболчилар томонида бўлди. Вьетнам эса фақат тўпни узоқроққа тепиб юбориш ва қарши ҳужумга ўтиш ҳаракатида бўлди. Шу сценарийда иккинчи бўлим ҳам дуранг билан якунланди.
Қўшимча бўлимларнинг сўнгги дақиқасида захирадан майдонга тушган Сидиров ғалаба тўпини киритди.
U-23. ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИ. ФИНАЛ.
ВЬЕТНАМ - ЎЗБЕКИСТОН 1:2 (1:1, 0:0, 0:0)
Гол: 0:1 - 8 Ашурматов, 1:1 - 41 Нгуень Хай, 1:2 - 120 Сидиров.
Вьетнам U-23: 1.Буи Тиен Дунг, 2.Пхам Хуан Ман, 4.Буи Тиен Дунг, 6.Луонг Хуан Труонг, 8.Хпам Дук Хуй (Ха Дук Чин, 57), 10.Нгуен Конг Пхуонг (20.Буи Тиен Дунг, 80), 11.До Дуй Ман, 14.Пхан Ван Дук (7.Нгуен Хонг Дуй, 109), 17.Ву Ван Тан, 19.Нгуен Куанг Хаи, 21.Тран Дин Тронг.
Ўзбекистон U-23: 1.Ботирали Эргашев, 2.Рустамжон Ашурматов, 4.Акромжон Комилов, 5.Аббосжон Отахонов (22.Бобур Абдихолиқов, 103), 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Жасурбек Яхшибоев (16.Дониёр Нарзулаев, 46), 9.Забиҳилло Ўринбоев, 10.Жавоҳир Сидиқов (11.Андрей Сидоров, 118), 17.Достонбек Ҳамдамов, 20.Достонбек Турсунов.
Огоҳлантиришлар: Жасурбек Яхшибоев 10, Одилжон Ҳамробеков 34, 20.Буи Тиен Дунг 101, Достонбек Турсунов 110, До Дуй Ман 110.
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20