Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон терма жамоаси Хитой Тайпейига жўнаб кетди

Ўзбекистон терма жамоаси Хитой Тайпейига жўнаб кетди

  30.01.2018 09:34
  0
  364
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой Тайпейига жўнаб кетди

Аввал хабар берилганидек, шу йилнинг 1-11 февраль кунлари Хитой Тайпейида футзал бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Кеча Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида футзал терма жамоамизни нуфузли мусобақага кузатиш маросими бўлиб ўтди ва унда Миллий Олимпия Қўмитаси Президенти, Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов футзаличларимизга Осиё чемпионатида зафар ёр бўлишини тилади.

Футзалчиларимиз кеча Ислом Каримов номидаги “Тошкент Халқаро Аэропорти”дан  Хитой Тайпейига учиб кетишди.

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатининг “В” гуруҳида Жанубий Корея, Япония, Тожикистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Гуруҳдаги ўйинлар тақвими билан танишинг:

1 февраль соат 13:30* Ўзбекистон – Жанубий Корея

3 февраль соат 13:30  Тожикистон – Ўзбекистон

5 февраль соат 13:30  Ўзбекистон  - Япония

*Учрашувлар бошланиш вақти Тошкент вақти билан кўрсатилган.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz