Қайднома

Қидирув

Қўқонлик мухлислар худди андижонликлар сингари хорижга бепул сафар қилишади

Қўқонлик мухлислар худди андижонликлар сингари хорижга бепул сафар қилишади

  02.02.2018 16:53
  0
  621
Қўқонлик мухлислар худди андижонликлар сингари хорижга бепул сафар қилишади

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон Футб  Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов бугун вилоятдаги олмпия спорт турлари ва футболни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Андижонга ташриф буюргани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Куннинг иккинчи ярмида Умид Аҳмаджонов Қўқонга ташриф буюриб, “Қўқон-1912” клубига қарашли “Марказий” стадионда амалга оширилаётган реконструкция ишлари билан танишди.

ЎФА 1-вице-президенти Суперлиганинг янги мавсуми бошлангунга қадар стадиондаги қайта таъмирлаш ишларини тезроқ якунига етказиш кераклигини таъкидлаб, бу борада тегишли кўрсатмалар бериб ўтди.

Шунингдек, Умид Аҳмаджонов стадионда “Қўқон-1912” клуби мухлислар жамоаси билан ҳам учрашди. Қўқонлик мухлисларнинг янги мавсумга ўз жамоаларини қўллаб-қувватлаш учун қай даражада тайёргарлик кўришаётгани билан қизиқди. ОЧЛдан ўрин олган “Насаф” иштирокидаги сафардаги ўйинларга қўқонлик энг фаол 10 нафар мухлисни Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ҳисобидан юборилишини айтиб ўтди. Ўз ўрнида қўқонлик футбол ишқибозлари бунинг учун Умид Аҳмаджоновга катта миннатдорчилик билдириб ўтишди.

Жумладан, “Қўқон-1912” клуби фахрий мухлиси Шерхон Қосимов Ўзбекистон ОТЖ Осиё чемпиони бўлгани муносабати билан қўқонлик мухлислар номидан Умид Аҳмаджоновни табриклади. Юртимизда спортга, жумладан, футболни ривожлантиришга ҳукумат томонидан катта эътибор қаратилётгани учун муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевдан чексиз миннатдор эканликларини айтиб ўтди. 


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz