Қайднома

Қидирув

Шакарнинг ози "ширин" ёки 2 та қўпол хато ва мағлубият

Шакарнинг ози "ширин" ёки 2 та қўпол хато ва мағлубият

  03.02.2018 02:08
  1
  757
Шакарнинг ози

«Шакарнинг ҳам ози ширин», дейишади. Ушбу нақлдан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, балки «Пахтакор»­нинг Осиё Чемпионлар Лигаси саралаш босқичида «Ал-Гарафа»дан учраган мағлубиятидан катта фожиа ясаш керак эмасдир. Ҳар ҳолда гуруҳ босқичида юртимиздан икки клуб иштирок этади ва уларга бемалол мухлислик қилиш мумкин. Лекин алам қилгани шундаки, бу ўйинда «Пахтакор» рақибидан асло кучсиз эмас эди. Керак бўлса, яхшироқ ўйин намойиш қилди, ҳам. Лекин ғалаба қозониш учун шунинг ўзи етарли бўлмади. «Шерлар» шунчаки, иккита ўта қўпол хато натижасида нуфузли мусобақадан чиқиб кетишга мажбур бўлишди.

ТАРКИБ

«Пахтакор» мавсум оралиғида таркибни анча-мунча кучайтиришга муваффақ бўлди. Айниқса «Насаф»дан бир қатор етакчи футболчилар келиб қўшилди. Афсуски мавсумнинг илк расмий баҳси учун бу ўзгаришлар етарли бўлмади. «Ал-Гарафа»га қарши кечган ўйинда «Пахтакор» дарвозасини Александр Лобанов қўриқлади. Қай даражада «муносиб» қўриқлаганини эса ҳар бир мухлис кўрди. Ҳимоя чизиғидан эса Козак, Аъзамов, Шораҳмедов ва Симич ўрин олди. Айнан Симич сардорлик боғичи билан майдонга тушди ва... биринчи «қовун» ҳам айнан унинг қўлтиғидан тушиб кетди. Бироқ бу ҳақида кейинроқ.

Умуман олганда эса Шота Арвеладзе танлаган таркибни анча ҳужумкор, деб айтиш мумкин бўларди. Ярим ҳимоядаги Раҳматуллаев, Аҳмедов, Машарипов, Искандеров ва Абдураҳимовлар ҳужумкор ўйинга кўпроқ мослашган бўлса, ягона ҳужумчи Безеррага катта умид боғланган эди. Аммо умид ҳар доим ҳам оқланавермаслигини бу ўйин кўрсатиб берди.

БИРИНЧИ БЎЛИМ

Учрашувни ҳар икки жамоа эхтиёткорлик билан бошлади. Ҳар ҳолда «Пахтакор» ёмон ўйнамади, шекилли, рақиб 11-дақиқадаёқ илк ўзгаришни амалга оширди - Маҳди Мухтор ўрнига майдонга Саид Ҳақ туширилди. «Шерлар»нинг илк зарбаси 15-дақиқага тўғри келди, Акмал Шораҳмедов томонидан узатиб берилган тўпга Безерра кўнгилдагидек зарба бера олмади. Агар ҳимояда йўл қўйилган хатолар бўлмаганда, бундай ҳужумлардан бири бўлмаса бошқаси наф келтириши мумкин эди. Аммо 21-дақиқада Симич ўта оддий вазиятда рақибларга пенальти совға қилди. Ҳимоячи 16-метрлик чизиқ ёнида рақибини туртиб юборди ва ҳакам Моҳанад Қосим Сарай ортиқча иккиланишсиз пенальти белгилади. Уэсли Снейдер эса 11-метрлик белгидан адашмади. Бу ёғига энди Александр Лобанов кимдан гол ўтказганини айтиб, мақтанса ҳам бўлаверади.

Зеро, иккинчи гол айнан унинг айби билан ўтказиб юборилди. «Пахтакор» 28-дақиқада ҳимоядан ҳужумга ўтишда қўпол хатога йўл қўйди ва рақиб тезкор қарши ҳужум ташкил этди. Гарчи ҳужум ҳар қанча хавфли бўлмасин, Диоги Амади томонидан йўлланган зарба етарлича кучли эмасди. Бироқ Лобанов гол ўтказаман, деса, бундан-да осонроқ зарбаларни қўшиб юборганини кўрганмиз. Бу сафар ҳам истисно бўлмади - 0:2.

«Пахтакор» фақат бўлим охирларига келиб бироз ўзига келиб олди ва ҳужум ташкил эта бошлади. Натижада, қулай имкониятлар юзага кела бошлади. Энг қулайи эса Безеррада бўлди. Аммо легионер ҳужумчи йўллаган зарба осмону-фалакни кўзлаган экан, яна гол бўлмай қолди. Шу тариқа биринчи бўлим якунига етди.

ИККИНЧИ БЎЛИМ

«Пахтакор» иккинчи бўлимни ҳам ҳужумкор услубда бошлади. Лекин бу ҳужумларга фақат бир нарса етишмасди - аниқлик. Гарчи тўп назорати «шерлар» томонида бўлса ҳам, якуний паллада аниқ пас берадиган ўйинчи топилмаса, ҳужумлардан наф бўлмас экан. «Пахтакор» ҳар қанча уринмасин, тезда ҳисобни қисқартиришни уддалай олмади. 62-дақиқага келиб эса Арвеладзе илк захира алмаштиришига қўл урди - Баҳром Абдураҳимов ўрнига Жасур Яхшибоев майдонга туширилди. Орадан беш-олти дақиқа ўтиб Азим Аҳмедовни Жасур Ҳакимовга алмаштирилди.

Бу  икки Жасурлар ўйиннинг боришини ўзгартириши кутилган эди. Аммо улардан биринчисининг ўйини бироз қовушмаган бўлса, иккинчиси рақибининг жағига каратэ услубида берган зарбаси билан ёдда қолди. Ҳатто Жасур Ҳакимов томонидан сўнгги дақиқада киритилган гол ҳам кўпроқ дарвозабон қосим Бурхоннинг хатоси натижаси бўлди. Агар сўнгги сонияларда Жасур Ҳакимов томонидан узатиб берилган ажойиб узатмадан сўнг бирга-бир вазиятга чиқиб кетган Симич аниқроқ зарба берганда ҳозир мутлақо бошқа нарсалар ҳақида гаплашаётган бўлармидик. Аммо ҳамма гап шундаки, Симич гол ура олмади ва қаҳрамон эмас, балки антиқаҳрамон сифатида учрашувни якунлади.

ЖАМОА ҲАҚИДА

«Пахтакор» бу ўйинни мағлубият билан якунлади ва халқаро мусобақалардаги иштирокини биттагина ўйин билан якунлади. Аммо инсоф юзасида жамоа ўйинида кузатилган ўзгаришларни ҳам таъкидлаб ўтмасак бўлмас. Ким билади дейсиз, агар биринчи бўлимдаги кетма-кет икки хато бўлмаганда ўйиннинг бориши қандай кўриниш олган бўлар эди. «Пахтакор» айниқса, иккинчи бўлимда ёмон ўйин намойиш қилмади. Жамоавий ўйин жиҳатидан ўсиш борлиги кўриниб турибди. «Шерлар»нинг ҳужумида ранг-баранглик кузатилди. Бирор-бир қанотда ўйин ўхшамаган тақдирда марказдан ёки қарама-қарши қанотдан ҳужум ташкил қилишга уринишлар бўлди. Буларнинг барчаси таҳсинга сазовор. Ҳар ҳолда Шота Арвеладзе анча-мунча иш олиб боргани кўриниб турибди. Аммо ҳамма гап шундаки, энди «Пахтакор» фақат ички биринчиликда иштирок этади.

Ўзимизнинг Суперлигада эса хорижлик мураббийга эхтиёж бўлармикан? Бу ёғи энди «Пахтакор» олиб борадиган сиёсатга боғлиқ...

 

ОЧЛ. САРАЛАШ БОСҚИЧИ («ПЛЕЙ-ОФФ»). Қолган ўйинлар

ШАРҚ МИНТАҚАСИ

«СУВОН САМСУНГ» (ЖАНУБИЙ КОРЕЯ) - ТАН ХОА» (ВЬЕТНАМ) - 5:1 (2:0)

30 январь. Сувон. Suwon World Cup стадиони.

Ҳакам: Хамис ал Мари (Қатар).

Голлар: Вагуининьо (44, 49), Лим Санг Хюб (45}2), Ли Ки Же (57), Деян Дамианович (86) - Папе Файе (90).

Сувон: Шин Хва Ёнг, Чо Сунг Жин, Кристовам, Ли Ки Же, Ём Ки Хун (Ю Жу Ан, 80), Лим Санг Хюб (Жон Се Жин, 58), Чой Сунг Кун (Юн Ёнг Хо, 57), Ким Ун Сеон, Ли Жонг Сунг, Деян Дамианович, Вагуининьо.

Тан Хоа: Тран Бу Нгок, Тран Дин Донг, Дэнни ван Бакел, Нгуен Мин Тунг, Трин Дин Хунг, Маи Тин Танг (Нгуен Ху Дунг, 80), Нгуен Дуонг (Хоанг Ван Бин, 55), Ву Мин Туан, Папе Файе, Хоанг Дин Тунг (Ли Тан Бин, 52), Ли Ван Танг.

Огоҳлантириш: Маи Тин Танг (18, Т.).

-------------------------------------------

«КАШИВА» (ЯПОНИЯ) - «МУАНГГТОНГ ЮНАЙТЕД» (ТАИЛАНД) - 3:0 (0:0)

30 январь. Кашива. Kashiwa Hitachi стадиони.

Ҳакам: Абдулла ал Жунайби (БАА).

Голлар: Кристиано (51, 62), Жуня Ито (89).

Кашива: К.Накамура, Сок Ён Юн (Масаши Камекава, 90}1), Шинсуке Накатани, Юта Накаяма, Рюта Коике, Х.Отани (Кеи Козуми, 77), Рамон Лопес (Юсуке Сегава, 72), Ким Бо Кён, Атару Эсака, Кристиано, Жуня Ито.

Муанггтонг Юнайтед: Кампол Патом-Аттакул, Селио (Ваттана Плайнум, 25), Тератон Бунматан, Тристан До, Адисорн Промпак, Нукулкит Крутяи, Ли Хо, Чарли Чаппиус (Хара, 64), Сарач Ёйен, Терасил Дангда, Хеберти.

Огоҳлантиришлар: Рамон Лопес (64) - Тератон Бунматан (76).

-------------------------------------------

«ШАНХАЙ СИПГ» (ХИТОЙ) - «ЧИАНГРАЙ ЮНАЙТЕД» (ТАИЛАНД) - 1:0 (0:0)

30 январь. Шанхай. Shanghai стадиони.

Ҳакам: Али Абдулнаби (Баҳрайн).

Гол: Ю Хаи (48).

Шанхай СИПГ: Ян Жунлинг, Ши Ке, Ванг Шенчао, Хи Гуан, Ю Хаи, Одил Аҳмедов (Занг Йи, 46), Оскар, Ву Леи (Ху Жингбанг, 90}2), Каи Хуиканг, Халк, Лу Венжун (Элкесон, 62).

Чианграй Юнайтед: Чатчаи Будпром, Виктор, Атит Даосаванг, Шиннапат Ли Ох, Пияпол Паничакул, Ли Ёнг Рае, Питиват Сукжиттаммакул, Чаияват Буран, Жилберто Макена (Сивакорн Тиатракул, 79), Акаравин Савасде (Патомпол Чароенраттанапиром, 70), Клеитон Силва.

Огоҳлантиришлар: Ю Хаи (45}2) - Виктор (25), Атит Даосаванг (26).

-------------------------------------------

«ТЯНЖИН КУАНЖИН» (ХИТОЙ) - «СЕРЕС» (ФИЛИППИН) - 2:0 (1:0)

30 январь. Тянжинь.Tianjin Olympic Center стадиони.

Ҳакам: Маъсуд Туфайлия (Сурия).

Голлар: Антонии Модест (18, 56).

Тянжин Куанжин: Зенг Лу, Квон Кюнг Вон, Ли Йиминг, Ми Хаолонг, Зенг Ченг, Зао Хури, Аксель Витсель, Ванг Ёнгпо (Зенг Далун, 79), Алешандре Пато (Пеи Шуаи, 86), Антони Модест, Сун Ке (Су Йуанжи, 90).

Серес: Тони Добас, Супер, Карлос де Мурга, Омид Назари, Кевин Ингресо, Жуниор Муньос, Стефан Шкор (Патрик Ричелд, 90), Жеффри Кристианс, Майк Ут, Хосе Портиера (Такуми Уэсато, 74), Биенве.

Огоҳлантиришлар: Ванг Ёнгпо (56) - Кевин Ингресо (45).

 

 

ҒАРБ МИНТАҚАСИ

 

«ЗОБ-ОҲАН» (ЭРОН) - «АИЖАЛ» (ҲИНДИСТОН) - 3:1 (1:1)

30 январь. Фулад. Folвd Shahr стадиони.

Ҳакам: Робеш Гамини (Шри-Ланка).

Голлар: Меҳди Ражабзода (3-пен.), Муртазо Табризи (83, 90}3) - Андрей Лонеску (21).

Зоб-Оҳан: Муҳаммадрашид Мазаҳири, Гиорги Гвелесиани, Милад Фахриддини, Воҳид Муҳаммадзода, Муҳаммад Нажидмаҳди, Муҳаммад Саттори (Қосим Ҳаддадифар, 66), Ҳамид Буҳамдан, Меҳди Ражабзода (Бахтиёр Раҳмони, 46), Муртазо Табризи, Кирос, Муҳаммадризо Ҳусайни.

Аижал: Авилаш Пауль, Лалраммунмавиа, Р.Лалдинлиана, К.Лалросанга, Андрей Лонеску, Малсвам Луанга, Давид Лалринмуала (Рочхарзела, 87), Масиҳ Саигани, Альберт Зохмингмавиа (Виллиам Лалнунфела, 57; Лалкавпуимаваиа, 72), К.Лалтатханга, Алфред Жарян.

Огоҳлантириш: К.Лалросанга (90, А.).

-------------------------------------------

«АЛ-АЙН» (БАА) - «МАЛКИЯ» (БАҲРАЙН) - 2:0 (0:0)

30 январь. Ал-Айн. Hazza Bin Zayed стадиони.

Ҳакам: Моҳд Амирул Извон (Малайзия).

Голлар: Маркус Берг (53), Кайо (61).

Ал-Айн: Холид Эйса, Муҳаммад Аҳмад, Муҳаммад Фаёз, Муҳанад Салим, Шиотани Тсукаса (Амир Абдулраҳмон, 74), Умар Абдулраҳмон, Бандар Муҳаммад, Аҳмад Барман (Муҳаммад Абдулраҳмон, 83), Кайо, Ҳусайн ал Шаҳат (Иброҳим Диаки, 69), Маркус Берг.

Малкия: Абдулкарим Фардан, Али Ашур, Геге Сориола, Аҳмад Юсуф, Исра Ҳамвиа, Саид Аднан, Аммар Ҳассан (Саид Али Исса, 76), Наваф Абдулла, Саид Исса, Исса ал Ваҳоб, Саид Ҳошим.

Огоҳлантиришлар: Шиотани Тсукаса (70) - Саид Исса (56), Исра Ҳамвиа (78).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


Илтимос макола езвотганда эьтиборли булила журналистла. Симични бирга бир вазиятга Жасур Яхшибоев чикарганди .
Узи нимани куради бу журналистла хайрон коласан киши?!
03.02.2018 09:07

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz