Қайднома

Қидирув

Шоҳжаҳон Эргашев: «Биз — ўзбеклар бир-биримизга рақиб эмасмиз»

Шоҳжаҳон Эргашев: «Биз — ўзбеклар бир-биримизга рақиб эмасмиз»

  03.02.2018 12:02
  0
  409
Шоҳжаҳон Эргашев: «Биз — ўзбеклар бир-биримизга рақиб эмасмиз»

Профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев 12 январь куни Нью-Йорк шаҳрида америкалик Сони Фредриксонга қарши рингга кўтарилиб, ўзининг ўн иккинчи ғалабасига эришгани ҳақида хабар берган эдик.

У ушбу муваффақиятдан сўнг, Жаҳон бокс уюшмаси (WBА) рейтингида 12-поғонага кўтарилиб олди. Енгил вазн тоифасида юқорилаган Шоҳжаҳон билан ЎзА мухбири суҳбатлашди.

— Шоҳжаҳон биламиз сиз тезкор ғалабаларга интиласиз. Ҳозирги сўзингизга қараганда чемпион бўлишга шошаётгандайсиз?

— Ҳа, тезкор ғалабаларни хуш кўраман. Шошаётганим йўқ, фақатгина нималарга қодир эканимни дунёга тезроқ билдириб, Ўзбекистонимиз шарафини янада юксалтирмоқчиман.

— Дунёда мухлисларингиз кўп. Лекин улар орасида Шоҳжаҳон фақатгина кучсиз рақиблар танлайди ва ғалаба қозонади. Тажрибали боксчилар билан жанг қилса мағлубиятга учрайди, деган гап-сўзлар учраб турмоқда. Бу ҳақдаги фикрингиз қандай?

— Бундай гаплар менинг мухлисларимдан чиқмайди! Балки ғалабали одимларимни кўра олмаётган инсонлардан чиқади. Бу гап-сўзларни ўзим ҳам эшитганман. Лекин эътибор бермайман ва уларнинг бу сафсаталарига чемпион бўлиб жавоб қайтараман. Профессионал боксда ҳеч қачон осон рақиб бўлмайди.

— Шоҳжаҳон агарда чемпионлик камари учун ўтадиган жангда ҳамюртимизга қарши тушиб қолсангиз, унга қарши рингга кўтариласизми?

— Мен бу камардан воз кечиб, жангга чиқмас эдим. Биз спортчиларнинг мақсадимиз Ватанимиз довруғини дунёга танитишдир. Бир-биримизга рақиб эмасмиз.

— Режаларингиз ҳақида тўхталиб ўтсангиз.

— Мен яқин кунларда Америкага бораман ва навбатдаги жангимга тайёрланаман. Тўғри, ҳозир менга ким рақиб бўлишини билмайман. Бироқ доимо янги марраларни забт этиш учун тинимсиз меҳнат қиламан.


Манба: uza.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

«ИНТЕРФУТБОЛ» газетасининг 25-сентябрдаги сешанба сони

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz