Қайднома

Қидирув

Футзал. Ўзбекистон кетма-кет иккинчи ғалабани расмийлаштирди (видео)

Футзал. Ўзбекистон кетма-кет иккинчи ғалабани расмийлаштирди (видео)

  03.02.2018 15:04
  0
  505
Футзал. Ўзбекистон кетма-кет иккинчи ғалабани расмийлаштирди (видео)

Бугун, 3 февраль куни футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионати мусобақасининг 2-туридан ўрин олган Тожикистонга қарши учрашувда майдонга тушишди.

Қийин ўтган ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва мусобақадаги кетма-кет иккинчи ғалабасини расмийлаштирди.

Футзалчилар бугунги ғалабадан сўнг олти очко билан гуруҳда якка пешқадамга айланиб олди. Эндиликда уларни кейинги турда Японияга қарши жиддий учрашув кутиб турибди.

Футзалчилар таркибида голлар Даврон Чориев дубль муаллифига айланган бўлса, Дилшод Раҳматов ҳамда Машраб Одиловлар биттадан гол уришди.

Футзал бўйича ОЧ–2018.

2-тур учрашуви.

13:30. Тожикистон – Ўзбекистон 2:4

Голлар: Дилшод Раҳматов 9, Даврон Чориев 12, 37, Машраб Одилов 26, Умед Кузиев 18, Дилшод Саломов 39 дабл пенальти, - 2:4.

Тожикистон (биринчи бешлик): 1.Фируз Бекмуродов, 6.Раҳмонали Шарипов, 8.Шавкат Ҳалимов, 10.Некруз Алимаҳмадов, 14.Дилшод Саломов

Захира: 2.Муродулло Алиқулов, 3.Иқболи Воситзода, 4.Баҳодир Хожаев, 5.Собиржон Гуляков, 7.Рустам Ҳамидов, 9.Файзали Сардоров, 11.Фируз Сангов, 12.Умед Кузиев, 13.Муҳаммаджон Шарипов

Ўзбекистон (биринчи бешлик): 1.Рустам Умаров, 14.Константин Свиридов, 11.Артур Юнусов, 7.Дилшод Раҳматов, 8.Фарҳод Абдумавлонов.

Захира: 12.Акмал Хазратқулов, 6.Илҳом Ҳамроев, 4.Ихтиёр Ропиев, 9.Даврон Абдураҳмонов, 13.Ҳусниддин Нишонов, 5.Дилмурод Шавкатов, 3.Машраб Одилов, 2.Анасхон Раҳматов, 10.Даврон Чориев.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz