Қайднома

Қидирув

Баҳодир Аҳмедов: Жамоанинг кўрсатаётган ўйинидан мамнунман

Баҳодир Аҳмедов: Жамоанинг кўрсатаётган ўйинидан мамнунман

  03.02.2018 17:40
  0
  447
Баҳодир Аҳмедов: Жамоанинг кўрсатаётган ўйинидан мамнунман

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов Тожикистонга қарши (4:2) кечган “B” гуруҳи 2-тур ўйинидан кейин матбуот анжуманида иштирок этиб, ўз фикрларини билдирди.

“Тожикистонга қарши баҳс осон кечмаслигини билардик. Шунга қарамай, ўз ўйинимизни кўрсатиб, ғалаба қозондик. Тожикистон шаклланган жамоа эканини, агрессив ўйнай олишини кўрсатди.

Ажойиб учрашув ўтказгани учун йигитларга раҳмат айтаман. Умуман олганда, жамоанинг кўрсатаётган ўйинидан мамнунман.

Ўйиндан ўйинга кучайиб боряпмиз ва шу руҳда давом этишимиз керак. Эртадан Японияга қарши беллашувга тайёргарлик кўрамиз ва ушбу ўйинни ҳам ўз фойдамизга ҳал қилишга ҳаракат қиламиз. Мақсадимиз — ҳар бир ўйинда зафар қучиш”, – деди Баҳодир Аҳмедов. 


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz