Қайднома

Қидирув

Неймар фаолиятидаги 350-голни урди ва у "Реал"ни кутмоқда

Неймар фаолиятидаги 350-голни урди ва у "Реал"ни кутмоқда

  04.02.2018 10:26
  0
  446
Неймар фаолиятидаги 350-голни урди ва у

"ПСЖ" клуби ҳужумчиси Неймар “Лилль”га қарши учрашув (3:0) да гол урди. Гап шундаки, бразилиялик футболчи фаолиятидаги 350-голли маррани забт этди. Биласиз, Неймар аввалроқ, “Сантос” ва “Барселона” клубларида фаолият кўрсатган. Маълумот учун, Неймар жорий мавсум 18 ўйинда иштирок этиб, 17 та гол урган.

Айтганча, Неймар ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган “Реал”га қарши ўйинни сабрсизлик билан кутаётгани ва ўша кун тезроқ келишини хоҳлаётганини айтди. “Реал”га қарши ўйинни сабрсизлик билан кутяпман. Ишонинг, бундай истак шу пайтгача бўлмаган. Ана шу кун тезроқ келишини истайман. Биз ўйинга жиддий тарзда тайёргарлик кўряпмиз”, — деди Неймар Marca нашрига берган интервьюсида. 

Маълумот учун, 1/8 финалнинг илк учрашуви 14 февраль куни Мадрид шаҳрида бўлиб ўтади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz