Қайднома

Қидирув

Икки олимпиячимизга (олтин) 200 000 доллар ва "Малибу" ваъда қилинди

Икки олимпиячимизга (олтин) 200 000 доллар ва "Малибу" ваъда қилинди

  04.02.2018 13:45
  0
  996
Икки олимпиячимизга (олтин) 200 000 доллар ва

Хабар берганимиздек, бундан бир неча дақиқа аввал Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасида Қишки Олимпиадада иштирок этувчи спортчиларимизни Жанубий Кореяга кузатиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида иштирок этувчи икки спортчимиз - Миша Ге (фигурали учиш) ва Комил Тўхтаев (тоғ чанғиси)га пул мукофотлари эълон қилинди. 

Агар бу икки спортчимиз Кореядаги Олимпиадада медаллардан бирини қўлга киритса, худди Ёзги олимпия ўйинларида бўлгани каби пул мукофоти билан тақдирланишади. 

Маълумот учун, Рио-2016 Олимпия ва Паралимпия ўйинларида чемпион бўлган спортчиларимиз 200 000, кумуш медал соҳиблари 100 000, бронза медал совриндорлари эса 75 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотига эга бўлишганди. Ва албатта "Малибу" ҳам!

***

 

Ҳозиргина Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасида Қишки Олимпиадада иштирок этувчи спортчиларимизни Жанубий Кореяга кузатиш маросими бўлиб ўтди. Аввал хабар берганимиздек, Оқ Олимпиадада икки ҳамюртимиз иштирок этади. Фигурали учувчимиз Миша Ге ҳамда тоғ чанғисининг слалом баҳсларида қатнашувчи Комил Тўхтаев тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида юртимиз спорт шарафини ҳимоя қилишади.

Бундан бир неча дақиқа аввал якунига етган тадбирда маълум қилинишича, мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон байроғини стадион узра кўтариш бахти Комил Тўхтаевга насиб этди.

Бу ерда бошқа вариант ҳам йўқ. Боиси, айни пайтда Миша Ге АҚШда бўлиб турибди ва у 11 февраль куни тўғридан-тўғри Лос-Анжелесдан Пхенчханга учади. Очилиш маросимида Тўхтаевдан ташқари МОҚ вакиллари ҳам бўлиши табиий. Эслатиб ўтамиз, XXIII қишки олимпия ўйинларига 9-25 февраль кунлари Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳри мезбонлик қилади. 

 


Манба: olamsport.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz