Қайднома

Қидирув

«Барселона» «Эспаньол» билан ўйинда очко йўқотди

«Барселона» «Эспаньол» билан ўйинда очко йўқотди

  04.02.2018 22:13
  0
  434
«Барселона» «Эспаньол» билан ўйинда очко йўқотди

Испания чемпионатининг 22-туридан ўрин олган “Эспаньол” ҳамда “Барселона” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди. Каталония дербиси мақомида ўтган учрашувда жамоалар биттадан гол уришди ва якунда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

66-дақиқада “Эспаньол” футболчиси Морено ҳисобни очганди, орадан бироз вақт ўтиб Херар Пике жарима тўпини бош билан дарвозага жойлаб, ўйиндаги интригани жонлантирди. Бироқ якунда шу ҳисоб сақланиб қолди ва “Каталония дербиси”да ғолиб номи аниқланмади. Мазкур ўйинда каталонияликлар етакчиси Лионель Месси 59-дақиқада захирадан майдонга туширилди.

Ла Лига. 22-тур.

Эспаньол – Барселона 1:1.

Голлар: 1:0 – 66 Морено, 1:1 – 82 Пике.

Эспаньол – Лопес, Налдо, Кариколь, Марк Наварро (Лопес, 76), Лопес Сильва, Санчес, Дардер, Гранеро, Хурадо (Гарсия, 61), Морено, Баптистао.

Барселона – тер Стеген, Пике, Динь (Альба, 75), Нелсон Семеду (Серхи Роберто, 59), Умтити, Коутиньо, Паулиньо, Бускетс, Иньеста, Пако Алькасер (Месси, 59), Суарес.

Огоҳлантиришлар: Бускетс (29), Налдо (40), Умтити (52), Марк Наварро (70), Гарсия (79), Морено (84), Альба (86). 


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz