Қайднома

Қидирув

«Суонси» икки етакчисидан мавсум охиригача айрилди

«Суонси» икки етакчисидан мавсум охиригача айрилди

  05.02.2018 08:39
  0
  410
«Суонси» икки етакчисидан мавсум охиригача айрилди

«Суонси» клуби жароҳат сабаб бир йўла икки футболчисини маълум муддатга йўқотди. Ярим ҳимоячи Лерой Фер ва ҳужумчи Вильфрид Бони мавсум охиригача жамоага ёрдам бера олмайдилар.

Иккала футболчи ҳам АПЛ 26-туридаги «Лестер»га (1:1) қарши кечган баҳсда жароҳатланган. Фер биринчи бўлимда товонидаги шикастланиш сабаб, майдонни тарк этган бўлса, Бонига тизза пайларининг ёрилиши ташхиси қўйилган. Таъкидланишича, икки футболчи ҳам операция қилинади.

Эслатиб ўтамиз, «Суонси» АПЛ турнир жадвалида 18-поғонани эгаллаб турибди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz