Қайднома

Қидирув

«Атлетико» марказий ўйинда зафар қучди

«Атлетико» марказий ўйинда зафар қучди

  05.02.2018 07:24
  0
  447
«Атлетико» марказий ўйинда зафар қучди

Испания Ла Лигасининг 22-тур беллашувлари бугун — 5 февраль кунги ўйин билан ўз якунига етади. Кеча мухлислар Каталония дербисини томоша қилди ва унда пешқадам «Барселона» 2 очко йўқотди. Бунгача Эрнесто Вальверде шогирдлари билан «Атлетико», «Валенсия» ва «Сельта» клублари дуранг ўйнай олганди. Кеча улар сафига «Эспаньол» ҳам қўшилди.

Шу куни Лионель Месси захирадан ўйинга тушди. 82-дақиқада Пике айнан Мессининг пасидан сўнг ҳисобни тенглаштиришга эришди. «Барселона» бир неча кун илгари Испания Кубогининг чорак финалида «Эспаньол» меҳмони бўлиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди. Бу йил «Корнеля Эл Прат» стадиони Ла Лига етакчиси учун оғир келди.

Турнинг марказий ўйини «Атлетико»нинг ғалабаси билан якунига етди. Шу тариқа Диего Симеоне жамоаси «Валенсия»дан 9 очко илгарилаб кетишни бошлади. «Атлетико»нинг ўзи пешқадам «Барселона»дан худди шунча очко ортда қолиб кетган.

 

Испания Ла Лигаси

22-тур беллашувлари

4 февраль, якшанба

«Хетафе» — «Леганес» 0:0 «Эспаньол» — «Барселона» 1:1

Голлар: Херард, 66 (1:0). Жерар Пике, 82 (1:1).

«Жирона» — «Атлетик» 2:0

Голлар: Кристиан Стуани, 7-пен (1:0). Кристиан Стуани, 65 (2:0).

«Атлетико» — «Валенсия» 1:0

Гол: Анҳел Корреа, 59 (1:0).

5 февраль, душанба

«Лас-Пальмас» — «Малага» 01:00


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz