Қайднома

Қидирув

Невилл: «Сити» захира ўриндиғида олти ўйинчи - норозиликка ўхшайди»

Невилл: «Сити» захира ўриндиғида олти ўйинчи - норозиликка ўхшайди»

  06.02.2018 09:35
  0
  493
Невилл: «Сити» захира ўриндиғида олти ўйинчи - норозиликка ўхшайди»

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси, ҳозирда Sky Sports эксперти Гари Невилл "Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг қарорига муносабатини билдирди.

Испаниялик мутахассис АПЛ 26-турида "Бёрнли"га қарши учрашувда (1:1) жамоанинг захира ўриндиғида 7 футболчи ўрнига 6 футболчини жойлаштирди. Гвардиола буни бошқа футболчилари йўқлиги билан изоҳлаган.

"Ўйлашимча, бу ҳазил бўлса керак, аниқ ҳазил. "Сити"нинг ёшлар жамоаси мураббийига қўнғироқ қилиб, ундан нечта шогирдлари асосий таркибга тайёр ёки муносиблигини сўранг. Бу мавсумда ким яхши ўйнади ва кўп ишлади. Ўринбосарлар таркиби кеча ўйнаган бўлса ҳам, улардан бирини захирага қўйинг. Ёш ўйинчиларни сафарга олиб кетинг, премьер-лигада тажриба олсин.

Агар сиз акдемия ёки ўринбосарлар мураббийи бўлсангиз, "мен вақтимни бекор ўтказяпман экан" дейишингиз мумкин. Қанча пул сарфланганини унутинг. Захира ўриндиғида олти ўйинчи... Бу норозиликка ўхшайди", - дейди Невилл.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz