Қайднома

Қидирув

Италия терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди

Италия терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди

  06.02.2018 10:59
  0
  480
Италия терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди

Италия футбол федерацияси мамлакат миллий терма жамоаси бош мураббий вазифаси борасида бир тўхтамга келмади. Италия терма жамоасини Ди Бьяджо вақтинчалик бошқарадиган бўлди. У Италия ёшлар термасини бошқариб келаётган эди.

У терма жамоани март ойида Англия ва Аргентина терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларига олиб тушади.

Ди Бьяджо 2013 йилдан буён Италия ёшлар терма жамоасини U-21 бошқариб келяпти. Унинг қўл остида ёш италияликлар Евро-2015 мусобақасининг гуруҳ босқичидан ўта олмаган ва Евро-2017 мусобақасида яримфиналгача етиб борган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz