Қайднома

Қидирув

Зидандан навбатдаги суперзарба! Бу сафар футболда эмас... (видео)

Зидандан навбатдаги суперзарба! Бу сафар футболда эмас... (видео)

  06.02.2018 04:11
  0
  874
Зидандан навбатдаги суперзарба! Бу сафар футболда эмас... (видео)

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зайниддин Зиданнинг ўйинларини кўрган мухлислар борки, унинг қойилмақом зарбаларини яхши эслайди. Европа чемпионлар лигаси финалида «Байер» дарвозасига урган голи, жаҳон чемпионати финалида Италия терма жамоаси ҳимоячиси Марко Матераццининг кўкрагига боши билан йўллаган машҳур «зарбаси»...

Бу рўйхатни яна узоқ давом эттириш мумкин, аммо Зиданнинг навбатдаги зарбаси «аввалгиларга ўхшамас». Унинг бильярд столида намойиш этган маҳорати шу кунларда ижтимоий тармоқларда кенг оммалашди. Видеотасвирда бильяр ўйнаётган ота-бола кутилмаганда Зиданни учратиб қолгани кўринади. Ўғлининг «дада, қаранг, Зизу» деган сўзларидан сўнг ота Зидандан ўғли учун мастер-класс ўтказиб беришни сўрайди.

Зидан битта зарба билан етти шарни лузага туширади. Ўз даврининг моҳир футболчиси ва ажойиб мураббийнинг бильярддаги зарбаси футболда урган суперголларидан қолишмайди. Видеони томоша қилинг ва ўзингиз ҳам бунга ишонч ҳосил қилинг.

 


Манба: xabar.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz