Қайднома

Қидирув

Карлос Кейруш миллий терма жамоамизнинг янги бош мураббийими?

Карлос Кейруш миллий терма жамоамизнинг янги бош мураббийими?

  06.02.2018 13:54
  0
  956
Карлос Кейруш миллий терма жамоамизнинг янги бош мураббийими?

ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов 6 февраль куни хорижлик мураббий билан музокара ўтказиш учун Дубайга учиб кетиши ҳақида ўз интервьюсида маълум қилганди. Режага кўра, Умид Аҳмаджонов бугун музокара ўтказиш учун учиб кетиши кўзда тутилганди. Бироқ орада МОҚ президенти этиб тайинланган Умид Аҳмаджонов хорижлик мураббий билан учрашувни бироз кечиктиришига тўғри келди.

Хабарингиз бор, 9-25 февраль кунлари Жанубий Кореянинг Пхенчхан шаҳрида XXIII қишки Олимпия ўйинлари ўтказилади. Шу муносабат билан Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги Олимпиадада иштирок этадиган спортчи, мураббий ва расмий шахслардан иборат Ўзбекистон спорт делегацияси Жанубий Кореяга жўнаб кетади.

ЎФА биринчи вице президенти Умид Аҳмаджоновнинг сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамовга маълум қилишича, хорижлик мураббий билан оғзаки келишув амалга ошган. Барча масалалар бўйича келишиб олинган. Яқин орада терма жамоамизнинг бўлажак мураббийи билан учрашиш учун Аҳмаджонов хорижга йўл олади.
Умид Аҳмаджонов бу борада мухлислар ортиқча ҳавотир олмасликаларини сўради ва музокаранинг якуний босқичи нима учун чўзилиб кетганини айтиб ўтди.

Championat.asia сайтининг ишончли манбаасига кўра, Ўзбекистон терма жамоасини португалиялик тажрибали мутахассис Карлос Кейруш бошқаради. Бу ҳақда сайтимиз орқали сал аввал ҳам эълон қилинганди. Айни пайтда Эрон  бош мураббийи бўлиб турган Кейруш жамоасини Жаҳон чемпионатига тайёрлаётгани боис бу ҳақда расман эълон қилинмаяпти. 
Демак, Ўзбекистон терма жамоасининг бўлажак мураббийи португалиялик мутахассис Карлос Кейруш бўлади.


Манба: championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz