Қайднома

Қидирув

Моуриньо: «МЮ» ёзда ҳужумчи сотиб олмайди»

Моуриньо: «МЮ» ёзда ҳужумчи сотиб олмайди»

  06.02.2018 15:13
  0
  472
Моуриньо: «МЮ» ёзда ҳужумчи сотиб олмайди»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо ёзда ҳужумчи сотиб олишни режалаштирмаяпти.

«Энди бизда тўққизинчи рақамлилар кўп. Булар Санчес, Лукаку, Марсьяль, Рэшфорддир. Санчес ҳам худди Рэшфорд каби ўнгда ҳам чапда ҳам ўйнай олади. Лукакудан ташқари уларнинг ҳаммаси орқада ўйнай олади шу билан бирга иккинчи ҳужумчи бўла оладилар.

Бу журналистларга ёмон бўлди, чунки сизлар миш-миш тарқатишни яхши кўрасизлар, айниқса ёзда. Аммо мен бошқа ҳужумкор футболчи олмайман ва бу ерга бошқа ҳеч ким келмайди.Бизда Мата, Лукаку, Рэшфорд, Марсьяль, Санчес бор.

Мен бундай ҳужумдан мамнунман. Биз футболчиларнинг сифати эмас, жамоа динамикаси ва сифати борасида ишлашимиз керак. Ахир шанба куни «Хаддерсфилд» дарвозасига иккита эмас, кўпроқ гол уришимиз керак эди», - дейди Моуриньо.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz