Қайднома

Қидирув

Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон терма жамоасини бошқарадими?

Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон терма жамоасини бошқарадими?

  07.02.2018 10:41
  0
  576
Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон терма жамоасини бошқарадими?

Гап шундаки, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш билан музокаралар олиб бормоқда. Маълумотларга кўра, ёзда Эрон терма жамоаси билан шартномаси ниҳоясига етадиган Кейруш Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлиш учун оғзаки розилик берган. Ҳозирча расмий келишув имзоланмаган бўлсада, мураббий ЖЧ-2018 мусобақаларидан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилмоқда.

Айнан шу сабабдан ҳам ЎФА олдин белгиланганидек январ ёки февраль ойидаёқ хорижлик мураббий олиб келиш вариантидан воз кечган. Эндиликда жамоани Равшан Ҳайдаров вақтинчалик мураббий сифатида бошқаради. Ҳайдаров Ўзбекистон терма жамоасининг 27 март кунги Марокаш ва 18 май куни Эрон терма жамоаларига қарши учрашувларида бош мураббий сифатида ишлайди.

Бу Равшан Ҳайдаровнинг Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигига учинчи бор келиши бўлади ва у бу борада мутлақ рекорд ўрнатади. Равшан Ҳайдаров бундан олдин икки марта терма жамоага бош мураббий қилиб тайинланган — 2002 ва 2005 йилларда. 

2002-2004 йиллардаги фаолияти давомида, Равшан Ҳайдаров терма жамоа билан Хитойда ўтган Осиё чемпионати чорак финалигача етиб бориб, пенальтилар сериясида Баҳрайнга ютқазган. Шундан сўнг, ЖЧ-2006 саралашининг 1-босқичида Ироқ, Фаластин ва Хитой Тайпейи тўсиғидан муваффақиятли ўтган. 

2005 йилда, ЖЧ-2006 саралашининг 2-босқичини терма жамоа германиялик мутахассис Ҳайнц-Юрген Гёде қўл остида бошлаган. Аммо Кувайт (1:2) ва Жанубий Кореядан (1:2) учралган мағлубиятдан сўнг, унинг жавоби бериб юборилган. Терма жамоа эса яна Равшан Ҳайдаровга қайтарилган. 

Ҳайдаровнинг иккинчи қайтиши аввалгига нисбатан жуда қисқа бўлди. Унинг қўл остида жамоа иккита ўйин ўтказиб, Жанубий Корея (1:1) билан дурангга эришган ва сафарда Саудия Арабистонига (0:3) йирик ҳисобда ютқазган. Шундан сўнг, терма жамоага англиялик Роберт Ҳоутон бош мураббий бўлган.

Умумий ҳисобда, Равшан Ҳайдаров қўл остида Ўзбекистон терма жамоаси 25та ўйин ўтказиб, 13 марта ғалаба қозонган, 6 марта дуранг ўйнаган ва шунча марта ютқазган. Унинг иштирокидаги ўйинларда тўплар нисбати — 45:30.


Манба: tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz