Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон спорт делегацияси Пхёнчханда

Ўзбекистон спорт делегацияси Пхёнчханда

  07.02.2018 12:38
  0
  555
Ўзбекистон спорт делегацияси Пхёнчханда

Жанубий Кореяда ўтказиладиган қишки Олимпия ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон спорт делегацияси Пхёнчхан шаҳрига етиб борди.

Кореяда делегациямизни ташкилий қўмита вакиллари ва бир гуруҳ ўзбекистонлик спорт мухлислари кутиб олдилар.

Эртага, 8 февраль куни Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги мамлакатимиз спорт делегацияси Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон Республикасининг давлат  байроғини кўтариш расмий маросимида иштирок этади.

9 февраль куни эса Пхенчханда XXIII қишки Олимпиаданинг тантанали очилиш маросими ўтказилади. Мазкур тадбирда ҳам МОҚ Президенти бевосита қатнашади.

Фигурали учиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Миша Ге айни пайтда АҚШда ўқув-машғулот йиғинларини давом эттираётгани сабабли, Жанубий Кореяга 11 февраль куни етиб боради. У 16 февраль куни “Gangneung Ice Аrena” муз саройида фигурали учишнинг қисқа дастурида чиқиш қилса, 17 февралда эркин дастурда ўз омадини синаб кўради.

Комилжон Тўхтаев 18 февраль куни тоғ чанғисининг гигант слалом баҳсларида иштирок этади. 22 февралда эса слалом бўйича мусобақада қатнашади. Тоғ чанғиси бўйича беллашувлар “Yongpyong Alpine Centre” мажмуасида бўлиб ўтади.

Қайд этиб ўтишимиз лозимки, қишки Олимпия ўйинларида спортчиларимиздан ташқари ҳакамимиз ҳам иштирок этади. Фигурали учиш бўйича Халқаро тоифадаги ҳакам Саодат Нуманова ўйинларда ҳакамлик вазифасини бажаради.

Миллий Олимпия қўмитаси мазкур ўйинларда иштирок этадиган вакилларимизга омад тилайди!


Манба: www.olympic.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz