Қайднома

Қидирув

Ҳакамларимиз навбатдаги йиғинни якунлашди

Ҳакамларимиз навбатдаги йиғинни якунлашди

  07.02.2018 17:52
  0
  434
Ҳакамларимиз навбатдаги йиғинни якунлашди

ЎФФ қошидаги Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси ҳакамларни янги мавсумга тайёрлаш мақсадида қатор ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этаётганлиги ҳақида аввал хабар берганмиз. Йиғинларнинг навбатдагиси     29 январдан  2 февралгача “Чиғатой” спорт базасида бўлиб ўтди.

39 нафар Суперлиганинг ёрдамчи, Про-лиганинг бош ва ёрдамчи ҳакамлари иштирок этган йиғиннинг жисмоний тайёргарлик бўйича  машғулотларини Радик Хуббиев, Юлия Тарасовава ва Бахтиёр Намозов, назарий машғулотларини эса Владислав Цейтлин, Бахтиёр Намозов, Арслон Хотамов ҳамда Марат Исмоилов олиб борди.

Бундан бироз аввалроқ, 22-26 январь кунлари ўтказилган йиғин давомида 31 нафар иштирокчидан 9 нафари талабларни бажара олмаганди: И.Гормашев, М.Маматхонов (қисқа масофа – 40 м.га югуришдан), Х.Отамуродов, Ж.Абдураззоқов, А.Орзибеков, А.Жўрахонов, Ҳ.Зулунов (интервал тест – 75х25м.га югуриш) жисмоний тайёргарликдан, А.Суннатов, К.Ҳасанов эса назарий синовлардан ўта олишмаганди.

Бу галги йиғиндан ҳам “йиқилганлар” бор. 39 нафар иштирокчидан бу сафар 10 нафари рўйхатдан туширилди. Булар: Ш.Қаюмов, О.Каллахўжаев, Д.Убайдуллаев, М.Шербўтаев, М.Каримов (30 м.га югуриш),  О.Умаров, Ҳ.Ўролов, Ғ.Мамасоатов, Д.Раҳмонов (Кода тест – ёнбошга югуриш), С.Ҳасанбоев (Интервал тест).  

Шу пайтгача ўтказилган йиғинларда талабларга жавоб бера олмаган ҳакамларга Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси томонидан мавсум олдидан ёки чемпионат бошлангач, ФИФА кунлари вақтида яна имконият бериш масаласи кўрилмоқда.   

Йиғинда иштирок этганлар: 

Реферилар

Игорь Худайдотов      Тошкент

Наим Қосимов             Қашқадарё

Раҳимбек Каримов      Тошкент

Элёр Турсунов            Бухоро

Акмал Раҳимов            Андижон

Аҳмад Эргашев           Тошкент

Шавкат Насибуллаев   Наманган

Тўрабек Суюнов         Сирдарё

Ҳасан Рўзиев               Тошкент

Исҳақ Ибрагимов         Қорақалпоғистон

                    Ассестентлар

Андрей Снетков           Тошкент в.

Султонмурод Улфатов Тошкент в.

Бобур Қодиров            Бухоро

Акбар Пўлатов            Тошкент

Шавкат Файзиев          Жиззах

Шерзод Камаров         Самарқанд

Сардор Ҳакимов          Самарқанд

Бектурсун Канназаров Қорақалпоғистон

Жавгазбай Саринов    Қорақалпоғистон

Баҳодир Бахромов      Тошкент

Ойбек Каллахўжаев    Тошкент

Шохруҳ Мақсудов      Тошкент

Жамолиддин Нажмиддинов Тошкент

Далер Тиллаев             Тошкент

Адҳам Рихсибоев        Тошкент

Шерзод Аъзамов         Тошкент

Ойбек Умаров             Тошкент в.

Ҳусниддин Ўролов     Тошкент в.

Достон Раҳмонов        Сирдарё

Сардор Ҳасанбоев      Сирдарё

Шохруҳ Қаюмов         Жиззах

Муроджон Шербўтаев Жиззах

Мирмақсуд Каримов   Тошкент

Бахтиёрхўжа Шавкатов Тошкент

Элдор Турсунов          Наманган

Ғиёсжон Мамасоатов  Сурхондарё

Рустам Чориев             Сурхондарё

Ҳусан Музаффаров     Тошкент

Дониёр Убайдуллаев   Сирдарё.

Навбатдаги йиғин аёллар футболи бўйича март ойининг иккинчи ўн кунлигида ташкиллаштирилиши режалаштирилмоқда. Ундан олдин эса, аниқроғи 22-24 февраль кунлари назоратчилар ўртасида ўқув-машғулот йиғини ўтказиш белгиланган.


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz