Қайднома

Қидирув

«Барселона» турк компанияси билан 57 млн евролик янги шартнома имзолади

«Барселона» турк компанияси билан 57 млн евролик янги шартнома имзолади

  08.02.2018 09:19
  0
  459
«Барселона» турк компанияси билан 57 млн евролик янги шартнома имзолади

«Барселона» клуби Туркиянинг Beko компанияси билан ҳамкорлик шартномасини узайтирди.

Томонлар уч йиллик шартнома имзолаганлар. Келишув шартларига кўра каталонияликлар клуби ушбу вақт давомида 57 млн евро ишлаб олади.

Beko аввалдан «Барселона»нинг ҳамкори ҳисобланади. Компания логотипи жамоа асосий либосининг қўл қисмида тасвирланган, шунингдек машғулот формаларининг орқа қисмида ҳам акс этган.

Эндиликда турк фирмасининг рамзи машғулот экипировкаларининг олд томонида ҳам акс этади. Келишув ҳақидаги расмий маълумот яқин орада эълон қилинади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz