Қайднома

Қидирув

Хайнкес: «Сўнгги натижаларига қараб, «Реал»ни ҳисобдан чиқариш тўғри эмас»

Хайнкес: «Сўнгги натижаларига қараб, «Реал»ни ҳисобдан чиқариш тўғри эмас»

  08.02.2018 12:55
  0
  447
Хайнкес: «Сўнгги натижаларига қараб, «Реал»ни ҳисобдан чиқариш тўғри эмас»

«Бавария» клуби бош мураббийи Юпп Хайнкеснинг фикрича, Мадриднинг «Реал» жамоасини ушбу мавсум ҳисобдан чиқариб бўлмайди.

«Икки маротаба ЕЧЛда ва Испания чемпионатида ғалаба қозонганидан кейинги пасайиш «Реал» жамоаси учун ҳам оддий ҳол.

Бундан ташқари ёзда жамоани Пепе, Альваро Мората ва Хамес Родригес тарк этди. «Реал» уларнинг ўрнига ёш футболчилар билан тўлдириш истагида эди. Аммо бунинг уддасига чиқмади, чунки тажрибасиз ва кучли футболчилар билан орасидаги барқарорликни сақлаш лозим.

«Реал» клубининг сўнгги натижаларига қараб уларни ҳисобдан чиқариш керак эмас. Мадридликлар «ПСЖ» клубини енгиши мумкин, улар катта тажриба билан ҳам ғалаба қозониши ҳеч гап эмас», - дейди Хайнкес.

«Реал» ва «ПСЖ» клублари ўртасидаги илк учрашув 14 февраль куни Мадрид шаҳрида бўлиб ўтади. Жавоб ўйини Парижда 6 март санасида гувоҳи бўламиз.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz