Қайднома

Қидирув

Футзал. Ўзбекистон ярим финалда кучли рақибга қарши ўйнайди (видео)

Футзал. Ўзбекистон ярим финалда кучли рақибга қарши ўйнайди (видео)

  08.02.2018 17:37
  0
  663
Футзал. Ўзбекистон ярим финалда кучли рақибга қарши ўйнайди (видео)

Ҳозиргина футзал бўйича Осиё чемпионатининг чорак финалидан ўрин олган Вьетнам ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди.

Мазкур учрашувда ўзбекистонлик футзалчилар қийинчилик билан 3:1 ҳисобидаги ғалабани сақлаб қолишди.

Ўйиннинг иккинчи дақиқасида Дилшод Раҳматов рақибига қарши кўрсатган қўпол ҳаракати учун сариқ карточка билан жазоланди. Шундан сўнг ўзбекистонликлар бироз ҳушёр тортишди ва 9-дақиқага келиб Машраб Одилов томонидан ҳисоб очилди. Биринчи бўлим шиддатли ҳужумлар остида ўтди ва шу ҳисоб сақланиб қолди.

Иккинчи бўлимда Вьетнам терма жамоаси бор эътиборини ҳужумга қаратди, бироқ бунга жавобан Ўзбекистон қарши ҳужумда рақибини яна жазолади. Иккинчи гол муаллифи Даврон Чориев.

29-дақиқада иккита тўп фарқи билан олдинга чиқиб олган Ўзбекистон терма жамоаси дарҳол гол ўтказиб юборди ва таблода 1:2 кўриниши пайдо бўлди. Шунингдек, Илҳом Ҳамроев қўшимча дақиқаларда очиқ қолган дарвозани ишғол қилиб, Ўзбекистоннинг ишончли ғалабасини таъминлади.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Вьетнам ўйновчи дарвозабон билан ҳаракат қилди, бироқ бугун Ўзбекистон терма жамоасининг ғалабага бўлган иштиёқи рақибларидан кучлилик қилди ва якунда футзалчилар мусобақа ярим финалига йўлланма олишди.

Эндиликда Ўзбекистон терма жамоаси ярим финалда Таиланд дарвозасига 9 та гол урган, жаҳонда ўз ўрнига эга бўлган кучли Эрон терма жамоаси билан баҳс олиб боришади.

Футзал бўйича ОЧ–2018.

Чорак финал, 08.02.2018.

“Xinzhuang Gymnasium”

Вьетнам – Ўзбекистон 1:3

Голлар: П.Т.Луан 29 - М.Одилов 9, Д.Чориев 29, Илҳом Ҳамроев (39).

Вьетнам (биринчи бешлик): 1.Нго Дин Туан, 4.Ко Три Киет, 5.Нго Нгог Сон, 8.Ву Куос Ҳунг, 10.Ву Дук Тунг.

Захира: 2.Нгуен Ван Ҳай, 3.Ли Куос Нам, 7.Пунг Тронг Луан, 9.Тран Таи Ҳай, 11.Чу Ван Тен, 12.Конг Дин Ҳунг, 13.Дин Ван Тоан, 14.Нгуен Дак Ҳай.

Ўзбекистон (биринчи бешлик): 1.Рустам Умаров, 14.Константин Свиридов, 11.Артур Юнусов, 7.Дилшод Раҳматов, 8.Фарҳод Абдумавлонов.

Захира: 12.Акмал Хазратқулов, 6.Илҳом Ҳамроев, 4.Ихтиёр Ропиев, 9.Даврон Абдураҳмонов, 13.Ҳусниддин Нишонов, 5.Дилмурод Шавкатов, 3.Машраб Одилов, 2.Анасхон Раҳматов, 10.Даврон Чориев.

Огоҳлантириш: Д.Раҳматов 2.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz