Қайднома

Қидирув

ОФК мутахассислари «Пахтакор»га ташриф буюрди

ОФК мутахассислари «Пахтакор»га ташриф буюрди

  09.02.2018 12:11
  0
  461
ОФК мутахассислари «Пахтакор»га ташриф буюрди

ОФК мутахассислари Жоерн Шлим ва Марсель Исакович "Пахтакор" клуби тузилмасини кўздан кечиришди.

ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа билан учрашув чоғида ОФКнинг етук мутахассисларини юртимизга олиб келиш ва уларнинг тажрибаларидан фойдаланиш борасида келишувга эришганди.

Шу келишув натижасида "Пахтакор" стадионига ОФК мутахассислари Жоерн Шлим ва Марсель Исакович ташриф буюришди. Бу мутахассислар аслида Германия Бундеслигасида фаолият юритишади.

ОФК футбол клубларининг фаолиятини ривожлантиришда Европа тажрибасидан фойдаланиш мақсадида Жоерн Шлим ва Марсель Исакович каби юқори малакали мутахассисларни Осиё клубларини ўрганиш ва уларга зарур маслаҳатлар бериш учун жалб қилмоқда.

Ташриф чоғида улар клубимизнинг лицензиялаш борасида амалга ошираётган чора-тадбирлари билан яқиндан танишиб, амалий маслаҳатларини беришди.


Манба: www.pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz